San juan

Намоз вақти

қолган вақт

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок 4:39
Бомдод 4:52
Қуёш 6:02
Пешин 12:36
Аср 17:04
Шом 18:55
Хуфтон 20:08

Намоз вақтлари

07 ЗУЛ-ҲИЖЖА 1439

Шанба


Бугун Қозоғистонда чегарачилар куни.

Эртага муборак тарвия куни


«Мен айтмаган сўзни ҳадис деб айтган одам жаҳаннамда шиддатли азоб тортади.»

Ҳадиси шариф

07 ЗУЛ-ҲИЖЖА 1439 / 18 Август 2018


Эртага...
Тарвия куни

  Зул-ҳижжа ойининг 8-кунига Тарвия куни дейилади. Шу куни ҳожилар Маккадан Минога чиқишади. Тарвия дейилишининг сабаби ҳожиларнинг ўша куни Замзам сувидан тўйиб-тўйиб ичишларидир. Тарвия тафаккур маъносида ҳам ишлатилади.

  Иброҳим алайҳиссалом Зул-ҳижжа ойининг 8-кечаси тушида “ўз ўғлини сўяётганини” кўрди. Тонг отгач, “Бу туш шайтонийми ё раҳмонийми” деб чуқур ўйга чўмиб, шу кунни тафаккур билан ўтказди. Арафа кечаси “Амр қилинган нарсани бажар” деб буюрилгач, тушнинг Аллоҳу таоло тарафидан эканлигини англади. Тушуниб етгани учун ўша кунга “билмоқ” маъносига келадиган “арафа” дейилди. Арафа, Зул-ҳижжа ойининг 9-куни бўлиб, бошқа кунларга арафа дейилмайди.

  Ҳадиси шарифда: “Бир мусулмон Тарвия куни (Арафа кунидан олдинги кун) рўза тутса ва гуноҳ сўз гапирмаса, Аллоҳу таоло уни албатта жаннатга киритади.” - деб марҳамат қилинган.

Қурбонлик...
Қурбонликда макруҳлар

  1 - Қурбонликка сўйиладиган молни сўйиладиган жойга судраб обориш, бесабаб жабрлаш.

  2 - Пичоқни молни ётқизилгандан кейин чархлаш ва бирини иккинчисининг кўз олдида сўйиш макруҳ бўлади.

  3 - Танаси совумасдан туриб, яъни типирчилаши тўхтамасдан аввал каллани танадан жудо қилиш макруҳдир.

  4 - Жони чиқмай, типирчилаши тўхтамай туриб юлунини (орқа миясини) кесиб, калласини олиб ташлаш ва терисини ажратишга киришиш макруҳ бўлади.

  5 - Қамиш, тош каби ўткирланган нарсалар билан сўйиш ҳамда ўтмас пичоқ билан сўйиш ҳам макруҳдир.

  6 - Туғиш муддати яқин қолган молни сўйиш макруҳдир.

  7 - Ўғирланган ёки тортиб олинган пичоқ билан сўйиш ҳам макруҳ бўлади.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.68°

Магнетик оғиш бурчаги -13.20°