San juan

Намоз вақти

қолган вақт

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок 4:27
Бомдод 4:40
Қуёш 5:55
Пешин 12:38
Аср 17:10
Шом 19:08
Хуфтон 20:25

Намоз вақтлари

29 РАЖАБ 1439

Душанба


Шайхул-ислом ибн Камол Пошозода вафот этди. (1534 й.)


       Ижтимоъ ва Янги ой

    Бугун Астана вақти билан соат 07:57-да (Гринвич: 01:57) ижтимоъ (ой боши) ҳодисаси юз беради. Шаъбон ойининг ҳилоли (янги ой) эса соат 19:42 да илк бор Тинч океанининг ўртасидан бошлаб кўрина бошлайди.

29 РАЖАБ 1439 / 16 Апрель 2018


Эртага...
Шаъбон ойи бошланади

   Динимиз қиймат берган муборак уч ойлардан Ражаб ойи тавба, ҳурмат ва ибодат ойидир, Шаъбон муҳаббат ва хизмат ойидир, Рамазон эса, яқинлик ва неъмат ойидир. Аллоҳу таоло Шаъбон ойини Пайғамбаримизга (саллаллоҳу алайҳи васаллам) махсус қилган.

    Шаъбон ойига оид ҳадиси шарифларда буюрилдики:

   “Шаъбони шариф менга махсус ойдир. Ҳақ таоло ҳазратлари арши аълонинг малакларига азамат шони билан буюрдики: “Эй менинг малоикам, кўрдингларми? Менинг бандаларим севгилимнинг ойига қандай таъзим ва ҳурмат қилмоқда. Иззатим ва жалолим ҳаққи учун Мен қулларимни авф ва мағфиратимга ноил айладим.”

   “Кимки Шаъбони шарифда уч кун рўза тутса, Ҳақ таоло жаннати аълода унга бир жой ҳозирлайди.” [Эй ўғил илмиҳоли]

   “Шаъбон шундай фазилатли ойдирки, инсонлар бундан ғофил бўладилар. Бу ойда амаллар оламларнинг Раббига арз этилади. Мен амалимнинг рўзадор ҳолимда арз этилишини истайман.” [Насаий]

   “Рамазондан кейинги энг фазилатли рўза Шаъбон ойида тутилган рўзадир.” [Термизий]

    Оиша волидамиз дедики: “Расулуллоҳнинг ҳеч бир ойда Шаъбон ойидан кўп рўза тутганларини кўрмадим. Баъзан Шаъбон ойини тўлиқ рўза билан ўтказардилар.” [Бухорий]

    Сиҳҳати ночор бўлганлар Рамазон рўзасига тайёргарлик кўриш учун Шаъбон ойининг ўн бешидан кейин рўза тутмаслиги керак. Қувватли ва лаззатли нарсалар еб, баданни қувватлаш керак ва шу тариқа фарзларни бажаришга тайёрланиш керак.

   Шаъбон ойининг охирги кунларида осмонда ҳилолни (янги ойни) кузатиш ҳам ибодатдир. Чунки рўза Рамазон ҳилолини кўриш билан бошланади. Шаъбони шариф яхшиликлар кўпаядиган, баракатлар бериладиган, хатолар тарк этиладиган, гуноҳлар яшириладиган ойдир. Бу ойда жаноби пайғамбаримизга кўп саловоти шариф ўқиш керак.

   Барот кечаси Шаъбон ойининг ўн тўртидан ўн бешига ўтар кечасидир.

    Ҳадис шарифда марҳамат қилинди:

   “Қуйидаги беш кечада қилинган дуо рад этилмайди: Рағоиб кечаси, Барот кечаси, Жума кечаси, Рамазон ва Қурбон байрами (ҳайит) кечаси.” [И.Асокир]

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.68°

Магнетик оғиш бурчаги -13.20°