San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:54
Бомдод 5:06
Қуёш 6:14
Пешин 12:17
Асри соний 16:30
Шом 18:06
Хуфтони аввал 19:17

Намоз вақтлари

02 ШАЪБОН 1439

Чоршанба


Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойлар куни


«Кибр ва ғазаб, инсоннинг бошига кўп фалокат олиб келади.»

Луқмони Ҳаким (раҳматуллоҳи алайҳ)

02 ШАЪБОН 1439 / 18 Апрель 2018


Суҳбат...
Дуонинг қабул бўлиши учун

   “Ҳиснул ҳасин” дуо китобида Ибни Жазарий ҳазратлари буюрдики:

   “Дуонинг қабул бўлиши учун ўқиган кишининг эътиқоди тўғри бўлиши, ҳаромлардан тийилиши ва ихлосли бўлиши керак. Бу шартлар ёнида дуонинг одоб ва мустаҳаблари ҳам бор:

   1. Дуодан аввал бир солиҳ амал қилиш.

   2. Тоза бўлиш.

   3. Таҳоратли бўлиш.

   4. Қиблага юзланиб ўтириш.

   5. Дуони бошлаётганда Аллоҳу таолога ҳамд этиб, Расулуллоҳга саловот ўқиш.

  6. Дуонинг қибласи само бўлгани учун кафтларни самога очиб, кўкраккача кўтариш.

  7. Дуо вақтида осмонга қараб ўтирмаслик.

  8. Аъзолари ҳаракатсиз, қалби қўрқув ҳолида бўлиш.

  9. Паст овоз билан, яъни яширин дуо қилиш.

  10. Расулуллоҳ билдирган дуолардан ўқиш.

  11. Расулуллоҳни ва солиҳ кишиларни васила қилиб дуо қилиш.

  12. Дуода адабий сўз ишлатишга, қофияли сўзлар айтишга уринмаслик.

  13. Қалбни бошқа ўйлардан тозалаб, истак билан, чин кўнгилдан дуо қилиш.

  14. Аввал ўзига, кейин ота-онасига, устозига ва энг охирида бутун мўминларга дуо қилиш.

  15. Дуосининг қабул бўлишидан умидвор бўлиш.

  16. Дуони камида 3 марта такрорлаш.

  17. Муносиб бўлмаган дуоларни қилмаслик.

  18. Дуонинг охирида саловот ўқиб, қўлларини юзига суриш.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.68°

Магнетик оғиш бурчаги -13.20°