San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:07
Бомдод 5:20
Қуёш 6:31
Пешин 12:18
Асри соний 16:18
Шом 17:52
Хуфтони аввал 19:05

Намоз вақтлари



11 САФАР 1441

Пайшанба


Ҳазрати Ҳусайн Карбалода шаҳид бўлди (680 й.)


«Аллоҳу таоло ёшлигини Аллоҳга итоат йўлида ўтказган мўминларни севади.»

Ҳадиси шариф

11 САФАР 1441 / 10 Октябрь 2019


Суҳбат...
Исломий илмлар

Оқил инсонларнинг Аллоҳу таолога шукр қила олиш учун Муҳаммад алайҳиссаломга тобе бўлишлари керак. Ул зотнинг йўлига “Исломият” дейилади. Муҳаммад алайҳиссаломга тобе бўлган одамга “мусулмон” дейилади. Аллоҳу таолога шукр қилишга, яъни Муҳаммад алайҳиссаломга тобе бўлишга “ибодат қилиш” дейилади.

Исломий илмлар Дин илмлари ва Фан илмлари бўлиб, икки қисмдан иборат. Бидъат аҳли, дин реформачилари диний илмларга “Схоластик илмлар”, фан илмларига “Рационал илмлар” дейди.

Дин илмлари ҳам иккига ажралади:

1. Қалб билан эътиқод қилиниши, яъни ишонилиши лозим бўлган илмлар. Бу илмларга “Усули дин” ёки “Иймон” илмлари дейилади. Қисқаси, “иймон” Муҳаммад алайҳиссалом буюрган олти нарсага ишониш, исломиятни қабул қилиш ҳамда куфр белгиси бўлган сўз ва қилиқлардан сақланишдир. Ҳар бир мусулмоннинг куфр белгиси бор нарсаларни ўрганиши ва улардан сақланиши керак. Иймони бор одамга “мусулмон” дейилади.

2. Бадан ёки қалб билан бажариладиган ва тийиладиган ибодат илмларидир. Бажаришимиз амр қилинган ишларга “Фарз”, тийилишимиз буюрилган ишларга “Ҳаром” дейилади. Буларга “Фуру-и дин” ёки “Аҳкоми исломия” ёхуд “Исломият” илмлари дейилади.

Шеърият...
Ошиқ қилгил

                                Ишқ дардини талаб қилдим дармони йўқ,

                                Ишқ йўлида жон берганни армони йўқ,

                                Бу йўлларда жон бермасанг имкони йўқ,

                                Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор!

                                Қайдин топай ишқинг тушди қарорим йўқ,

                                Ишқ садосин туну куну қўёрим йўқ,

                                Даргоҳингдан ўзга ерга борорим йўқ,

                                Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор!

                                Ишқ бозори улуғ бозор, савдо ҳаром,

                                Ошиқларга сендин ўзга ғавғо ҳаром,

                                Ишқ йўлиға кирганларга дунё ҳаром,

                                Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор!

                                Ошиқликни даво қилиб юролмадим,

                                Нафсдин кечиб Ҳақ амрини билолмадим,

                                Нодонликда Ҳақ амрини билолмадим,

                                Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор!

                                                                                                        Аҳмад Яссавий

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.68°

Магнетик оғиш бурчаги -13.20°