San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:56
Бомдод 5:08
Қуёш 6:16
Пешин 12:16
Асри соний 16:27
Шом 18:02
Хуфтони аввал 19:13

Намоз вақтлари



12 САФАР 1441

Жума


«Қозоғистон-2030» стратегик дастур қабул қилинди. (1997 й.)


«Жума куни саксон саловот айтган кишининг саксон йиллик гуноҳлари кечирилади.»

Ҳадиси шариф

12 САФАР 1441 / 11 Октябрь 2019


Манқиба...
Куёв танлаш

Туркистоннинг Марв шаҳри ҳокимининг бир қизи бор эди. Шу ўлка бойлари, амалдор ва казо-казолари қизга толиб бўлди, лекин бермади. Ҳокимнинг уйида боғ-роғига қарайдиган Муборак исмли бир хизматчи боғбони бўлади. Бир куни ҳоким унга узум олиб келишини буюрди. Узиб келган узум яхши пишмаган экан бошқасини узиб келишни буюрди. У ҳам нордон чиқади.

Шунда ҳоким сўради:

-     Узумзорда анвойи нав узум бор, нега нордонларини узиб келяпсан?

-     Хўжайин. Қайсиси нордон, қайсиси ширин билмайман.

- Субҳоналлоҳ, икки ойдан бери боғдасан, ҳануз қайсиси ширин, қайсиси нордонлигини билмайсанми?

-  Сиз менга меваларга қараб, боғбонлик қилишимни буюргансиз, узиб ейишни эмас. Рухсатсиз есам тўғри бўлмайдику?

Ҳоким Муборакнинг тақвосига ҳайрон қолди. Унга шундай деди:

-  Менинг бир қизим бор, кўп оилалар совчи юборяпти. Нима қилишимни билмай бошим қотган. Нима тавсия қилган бўлардинг?

-   Хўжайин. Куёв танлашда жоҳилия даврида насл-насабга, яҳудий ва христианлар барноликка, Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи васаллам” замонларида диндорликка эътибор бериларди. Ҳозир эса, мол-мулк ва лавозимга этибор қаратилади. Мана шулардан бирини танланг!

-   Мен диндорликни танлайман. Қизимни сенга бермоқчиман.

-   Мен оддий хизматчиманку, хўжайин. Қизингизга уйланишим ғалати қабул қилинади.

Ҳоким уйига бориб, хотинига “Бу йигит солиҳ, диндор, тақводор. Қизимизни унга турмушга берсак, нима дейсан?” деди, аёли “Сиз нима десангиз шу, лекин қизимиздан ҳам бир сўраганимиз маъқул” жавобини беради. Она қизига бундан гап очди, қиз қарорни ота-онасига ҳавола қилди. Кейин никоҳлари ўқилди.

Лекин Муборак 40 кун қизнинг ёнига кирмади. Онаси вазиятдан хабар топиб бир куни эрига “Қизимизнинг юзига ҳам боқмабди” деб нолиди. Ҳоким куёвини ҳузурига чақириб: “Эй Муборак! Қизимга ноз қиляпсанми?” деди. Шунда куёв йигит “Тақсир. Бу нима деганингиз? Сиз ҳокимсиз, топиш-тутишингиз мўл. Эҳтимолки, қизингиз оилангизда шубҳали бирон нарса егандир. Шубҳадан узоқ бўлиш учун 40кунгача унга фақат ўз пешона терим билан топган ҳалол таомдан едириб, кутдим. Балки Аллоҳу таоло бизга солиҳ фарзанд берар. Бундан бошқа қасдим йўқ” деди. Айнан шу ёш оилада келажакнинг улуғ олим ва валийси бўлажак Абдуллоҳ бин Муборак исмли бола дунёга келди.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.68°

Магнетик оғиш бурчаги -13.20°