San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:07
Бомдод 5:20
Қуёш 6:31
Пешин 12:18
Асри соний 16:18
Шом 17:52
Хуфтони аввал 19:05

Намоз вақтлари



13 САФАР 1441

Шанба


Америка қитъаси кашф этилди. (1492 й.)


«Аллоҳим! Ҳар турли ишда охирини хайрли қилгин! Дунё залолатидан ва охират азобидан сақлагин!»

Ҳадиси шариф

13 САФАР 1441 / 12 Октябрь 2019


Тарих...
Ҳазиний (1867-1923)

Ҳазиний Хўқандий (тахаллуси; Зиёвуддинхон Каттахожа ўғли Ҳазиний тўра) 1867 йили Қўқон яқинидаги Катта Кенагас қишлоғида дунёга келиб, 1923 йили вафот этган - шоир ва шайх. Отаси Каттахўжа эшон ориф, шеърга ҳавасманд зиёлилардан эди. Зиёвуддин илк таълимни отасидан олди. Сўнг Қўқондаги Жомеъ мадрасасида таҳсил олиб, Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, адабиёт илмларини чуқур ўзлаштиради.

1897 йил ўтиз ёшларида замонасининг машҳур мутасаввифларидан, қодирия сулуки намояндаси Муҳаммад Ҳакимхон халифага мурид тушади. Илми тариқатни эгаллаб, муршидидан иршод (тариқат раҳнамолигига рухсат) олгач «Ҳазиний тўра» ва «Эшонбува» номлари билан халқ орасида эъзозланади, ўз даврининг етук қодирия тариқати шайхи сифатида эътироф этилади ва «Муршиди Фарғона» номига мушарраф - валий зот бўлиб танилади.

Деҳқончилик билан кун кечирган. Боғлар барпо қилган, бинолар қурдирган. Қабри ўз қишлоғида. Бу қабр - мақбара ва унинг атрофидаги обидалар меъморий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган.

XIX-асрнинг иккинчи ярми ва XX-аср бошларида кўчирилган кўплаб қўлёзма баёзлар ва мажмуалардан Ҳазиний шеърлари ўрин олган. 1910-15 йилларда Тошкентнинг Орифжонов, Порцев ва Лахтин матбааларида «Баёзи Ҳазиний» тўпламлари бир неча бор чоп этилган.

Ҳазиний мумтоз шеърият жанрларидан ғазал, мураббаъ, мухаммас ва мусаддаслар ёзган. Адабий мероси 4000 мисра атрофида.

Ҳазинийнинг ўндан ортиқ ғазалларига мухаммас боғланган ва назиралар битилган.

«Баёзи Ҳазиний»нинг тошбосма нусхалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади. Фарғона шаҳрида уй-музейи ташкил қилинган, Ҳазиний номида жамоа хўжалиги, боғ, мактаб, кутубхоналар бор.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.68°

Магнетик оғиш бурчаги -13.20°