San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:07
Бомдод 5:20
Қуёш 6:31
Пешин 12:18
Асри соний 16:18
Шом 17:52
Хуфтони аввал 19:05

Намоз вақтлари



09 САФАР 1441

Сешанба


Биринчи Болқон уруши бошланди. (1912 й.)


«Ўлим фалокат эмас. Асл фалокат, ўлгандан кейин бошига келадиганларни билмасликдир.»

Имоми Раббоний (раҳматуллоҳи алайҳ)

09 САФАР 1441 / 8 Октябрь 2019


Соғлиқ...
Саратон ҳақида (1)

1. 50% саратон касалликларини олдини олиш мумкин.

Саратон касаллиги оқибатида ўлимларнинг деярли ярмининг олдини олиш мумкин. Фақат 2015-йилнинг ўзида саратондан 1,6 млн киши вафот этган. Эртароқ ташхис қўйилганда ярмининг ҳаёти сақлаб қолинган бўларди.

2. Ном битта – саратон (рак), ўзи эса хилма хил.

Саратон – бу юзлаб касалликлар учун умумлаштирилган ном.

Саратон ҳақида гап очилганда аслида хафвли ўсимталарнинг биттагина тури – картсинома назарда тутилади. Тиббиётнинг бутун бошли соҳаси, яъни онкология бу касалликларни ўрганиш билан шуғулланади.

3. Саратон ва генетика.

Саратонга чалинган беморларнинг атиги 5%гина ирсий алоқага эга яъни касаллик аждоддан авлодга ўтиши мумкин. Шунинг учун кимдир “саратон кўпинча ирсий табиатга эга бўлади” деса ишонманг. Агар аждодларингизда саратон бор бўлса, сизда ҳам ўсимта пайдо бўлади дегани эмас.

4. Чекиш ва саратон ҳақида.

Ким нима деса десин, лекин ростдан ҳам 90% ҳолатда ўпка саратонига сабаб чекиш бўлиб чиқади. Тўғри, чекмайдиган одамлар ҳам касалланиши мумкин, лекин чекувчиларга нисбатан анча кам. Чекишни ташлаганига тахминан 10 йиллар бўлган бўлса ҳам, дард 55-60 ёшли инсонларга кўпинча ёшликдаги ҳатоларини эслатиб қўяди.

                                                                                 (давоми эртага)

Куннинг тарихи...
Болқон уруши

Болгария, Сербия, Юнонистон ва Қоратоғ давлатларига қарши олиб борилган жанглар. Бу тўрт иттифоқчи, Россиянинг ёрдами билан Туркиянинг Европадаги ерларини тақсимлаб олишга қарор бериб, 8 октябрь 1912 йилда Туркияга ҳужум қилди. Македония ва Фракиядаги барча турк ҳудудлари бой берилди. Болгар ўрдаси Истанбул яқинларидаги Чаталжа деган жойга етганда тўхтатилди. 1913 йилда Болгария ва Юнонистон орасида чиққан иккинчи Болгар уруши пайтида Туркия Эдирна вилоятини қайтариб олди.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.68°

Магнетик оғиш бурчаги -13.20°