San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:15
Бомдод 5:27
Қуёш 6:39
Пешин 12:23
Асри соний 16:19
Шом 17:53
Хуфтони аввал 19:08

Намоз вақтлари



10 САФАР 1441

Чоршанба


Бутунжаҳон почта куни


«Солиҳ кишининг қўлидаги хайрли мол нақадар гўзалдир.»

Ҳадиси шариф

10 САФАР 1441 / 9 Октябрь 2019


Соғлиқ...
Саратон ҳақида (2)

5. Уйқусизлик ва саратон.

Инсон уйқусиз узоқ яшай олмайди. Тунги уйқу 6 соатдан кам давом эадиган бўлса, бу касалликка уйқусизлик дейилади. Соғлом уйқу касалликнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Уйқусизлик тўғри ичак саратони билан касалланиш эҳтимолини анчагина оширади. Ундан ташқари изланишлар тасдиқлашича тунги навбатчиликда ишлаётган одамларда саратон билан оғриш даражаси юқорироқ бўлар экан.

6. Болалар ҳам саратон касаллигига чалинади.

Ҳозир бунга ҳеч ким ҳайратланмайди, лекин илгарилари болалар саратон касаллигига жуда кам чалинар эди. АҚШдаги маълумотларга қараганда ҳар куни 40қа яқин болага салбий ўсимта ташхиси қўйилади. Бунга сабаб экологик ўзгаришлар. Болалар она қорнидаёқ пестидсидлар ва озиқ-овқат таркибидаги консервантлар, қўшимчалар билан заҳарланиб улгурмоқда.

7. Ривожланган давлатларда саратон кўпроқ тарқалган.

Шаҳар аҳолисининг ҳаёт тарзи ва экологик ифлосликлар бунга сабаб бўлмоқда. Бугунга келиб саратондан кўз юмаётганлар сони сил ва ОИТСга чалинганлардан ҳам кўпроқ одамни ташкил қилмоқда. Дунёдаги ҳар 8та ўлимдан биттаси саратон оқибатидир.

8. Саратон узоқ вақт асоратсиз ривожлана олади.

Ўпка, тухумдон, тўғри ичак саратонлари узоқ муддатгача ҳеч қандай симптомларсиз кучайиб бориши мумкин. Касаллик аниқланганда кўпинча кеч қолинган бўлади. Шунинг учун 50 ёшдан ўтганда доимий равишда тиббий кўрикдан ўтиб туриш зарур.

9. Эмизувчи аёлларда кўкрак бези саратони камроқ.

Давомли бола эмизиш, аёлларда гормонал ўзгаришларга тўсқинлик қилиб саратоннинг олдини олади. Ҳозирги кунда кўкрак бези саратонининг аёллар орасида кенг тарқалишининг энг асосий сабаблари:

• Кўкрак билан эмизишдан бош тортиш.

• Кеч фарзандли бўлиш ва камфарзандлик.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.68°

Магнетик оғиш бурчаги -13.20°