San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:15
Бомдод 5:27
Қуёш 6:39
Пешин 12:23
Асри соний 16:19
Шом 17:53
Хуфтони аввал 19:08

Намоз вақтлари



25 РАБИУЛ-АВВАЛ 1441

Жума


Америка президенти Джон Кеннеди ўлдирилди. (1963 й.)


«Жума куни ғусл олиб чўмилган одамнинг гуноҳлари тўкилади. Жума намозига бораётганда ҳар бир қадамига қабул бўлган бир ибодат савоби ёзилади.»

Ҳадиси шариф

25 РАБИУЛ-АВВАЛ 1441 / 22 Ноябрь 2019


Манқиба...
“Жигар кабоби”

Абу Бакр Сиддиқ (родиаллоҳу анҳ) вафот этганидан кейин аёлидан сўрашди:

“Биз Сиддиқнинг (родиаллоҳу анҳ) кундузги ҳаётини кўрдик, лекин кечасини қандай ўтказишини билолмадик. Гапириб берсангиз, биз кечаларимизни унга ўхшаб ўтказсак.”

Рафиқаси (родиаллоҳу анҳо) шундай жавоб берди:

“Мен унинг барча ҳолларини гапириб бера олмайман, фақат амалларидан биттаси ҳақида айтай. Сиддиқи Акбар (родиаллоҳу анҳ) хуфтон намозни масжидда адо этиб келгач уйнинг бир бурчагида ўтирарди. Бошини эгиб, тафаккур қилиб, теран ўйга чўмарди. Саҳар вақтигача шу ҳолатда қоларди. Саҳар вақти бўлганда ибодат қилиш учун бошини кўтариб, ичдан бир оҳ тортарди. Шунда бутун маҳаллани куйган жигар ҳиди қоплардики, уйимиз олдидан ўтган одам, ўчоғимизда жигар пишираётганимизни гумон қиларди...”

Дарвоқе, бир куни Асҳоби киром (алайҳимурридвон), Расулуллоҳга (саллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳазрати Абу Бакрни шикоят қилишди. “Уйида битта ўзи жигар кабоби ейди, ҳидини туямиз. Лекин ҳеч қайсимизни таклиф қилмайди” дейишди.

Муҳтарам пайғамбаримиз: “Юринглар, бирга борайлик!”- деб марҳамат қилдилар. Бир неча саҳобалари билан йўлга тушдилар. Борганларида на олов бор эди, на кабоб. Сабабини сўрашганида ҳазрати Абу Бакр (родиаллоҳу анҳ) айтди: “Ё Расулаллоҳ! Мен жигар кабоби еганим йўқ. Куйган ўз жигаримдир. Ҳақ таоло менга Ислом динини насиб қилди. Ҳабибига дўст айлади. Асҳоб орасида шуҳрат берди. Қиёмат куни оқибатим нима бўлади, бунча неъматнинг шукрини қандай адо этаман? дея титраб, куйганимдан жигарим кабобдек куйиб, ҳиди атрофга ёйиляпти”.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.68°

Магнетик оғиш бурчаги -13.20°