San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:15
Бомдод 5:27
Қуёш 6:39
Пешин 12:23
Асри соний 16:19
Шом 17:53
Хуфтони аввал 19:08

Намоз вақтлари



27 РАБИУЛ-АВВАЛ 1441

Якшанба


http://www.namaztimes.com

http://www.namazvakti.com

http://www.ahlisunnat.com


«Диннинг асоси, омонатни адо этиш ва сўзида туришдир.»

Ҳазрати Али (родиаллоҳу анҳ)

27 РАБИУЛ-АВВАЛ 1441 / 24 Ноябрь 2019


Сўраб ўрганган олим...
Тобут олиб кетаётганда

Савол: Маййитни олиб кетаётганда тобут устига гул қўйиш, тобут олдида марҳумнинг расмини олиб юриш, баланд овозда такбир айтиш ва қабр устига ипакли матоларни ёпиш динимизда жоизми?            

Жавоб: Маййитни олиб кетаётганда, тобут ёнида гул, гулчамбар олиб юриш, уларни қабр устига қўйиш, мотам тутиш, қора кийиниш, ёқага белги, сурат каби нарсаларни тақиш ғайримуслимлар одатидир. Бундай одатларни мусулмонларнинг қилиши ҳаром бўлиб, маййитга зарар етказади. Ибни Можа хабар берган ҳадиси шарифда буюрилдики: “Тобутни баланд овоз чиқариб, олов, чироқ ва бошқа нарсалар кўтариб олган ҳолда олиб юрманг.”

Тобут орқасида унга яқинроқ юриш керак. Жаноза намозига қатнашиш суннати муаккададир. Шофеъий мазҳабида тобутнинг олдида юрилади. Аёллар жанозага қатнашмайди. Тобутни овоз чиқармай олиб бориш керак. Жаноза маросимида баланд овозда такбир, таҳлил, диний шеърлар ўқиш бидъат ва гуноҳ эканлиги “Ҳалаби-йи Кабир”, “Мароқ-ил-фалоҳ”, “Тахтавий ҳошияси”, “Неъмати ислом” ва “Ширъат-ул Ислом” шарҳи охирида ёзилган.

Замонимизда баъзи жоҳиллар қилаётган бўлса ҳам, бу динан нотўғри. Шундай бидъатлар аралашган жаноза маросимини тарк этмасдан, имкон бўлса бидъатларга моне бўлиш керак. Тобутнинг олдига тушиб юриш ва ёнбошида юриш жоиз бўлса ҳам орқасида юриш яхшироқдир.

Улуғ зотлар дафн қилинган, доимо зиёрат қилинадиган мақбаралардаги қабр устига ипак ёки бошқа мато ёйиб, устига гул тизиб қўйиш, шу тариқа мақбарадан хушбўй ҳид келиб туришини таъминлаш яхши бўлади. Бунинг жоиз эканлиги “Тахқиқ-ул-ҳаққ-ил-Мубин” китобида ёзилган.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.68°

Магнетик оғиш бурчаги -13.20°