San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:40
Бомдод 4:52
Қуёш 6:03
Пешин 12:35
Асри соний 17:03
Шом 18:54
Хуфтони аввал 20:06

Намоз вақтлари



14 ЗУЛ-ҲИЖЖА 1440

Пайшанба


Телефонда илк бор «алло» (Hello) сўзи ишлатилди (1876 й.)


«Уч тоифа одамга уч хил нарса ярашмайди: 1 - амирларга қаттиққўллик, 2 - олимларга мол-мулк севгиси, 3 - бойларга хасислик.»

Мулла Жомий (раҳматуллоҳи алайҳ)

14 ЗУЛ-ҲИЖЖА 1440 / 15 Август 2019


Манқиба...
Ҳазрати Умар

Ҳазрати Умар халифалиги даврида шунчалик адолат ўрнатдики, ҳеч ким ундай қилолмаган ва бундан кейин ҳам қила олмайди. Умарнинг адолати шундай даражада эдики, ҳиммати қудсияси қуввати билан яйловларда бўрининг қўйга зарари бўлмасди. Ривоят қилишларича, ҳазрати Умар шаҳид бўлганида бир чўпон қўйларининг ёнида турган эди. Бир бўри келиб, қўйларига ташланди. Чўпон фарёд билан йиғлаб, “Эй воҳ Умар, Инна лиллоҳ ....” деди. Ёнидаги чўпонлар ҳазрати Умарнинг вафот этганини қаердан билганини сўрашди. Чўпон “Шундан билдимки, ҳазрати Умар ҳаётлигида бўрилар қўй отарига яқин келса ҳам зарар бермасди. Энди эса, бўри тап тортмай қўйга ҳужум қилмоқда. Демак, ҳазрати Умар оламда ўтди” деди.

Суҳбат...
Ибодатнинг фойдаси кимга

Аксарият одамлар аниқ ҳукмларга эмас, балки ўз шубҳа ва хаёлларига суянган ҳолда яшагани учун кўп хатолашади. Шундай нотўғри фикрлайдиган одамлар: “Ибодатларимизга Худонинг эҳтиёжи йўқку. Ибодатларимиздан Унга биронта фойда тегмайди. Банданинг ибодати ёхуд исёни Аллоҳнинг улуғлиги олдида ҳеч нарса эмас. Ибодат қилган одам бекорга ташвиш, заҳмат чекади” дейишади. Бу таг-туги билан нотўғри тушунча. Улар Исломдан бехабар бўлганлиги оқибатида шундай бемани гаплар айтишади. Гўёки ибодатларнинг Аллоҳу таолога нафи бўлгани боис одамларга амр этилган деб ўйлашади. Бу хато фикр. Бўлмаган нарсани бор деб ўйлаш хаёлпарастликдир. Ҳар бир инсон қилган ибодатнинг фойдаси фақат ўзига тегади. Шундай эканлигини Аллоҳу таоло “Фотир” сураси 18-оятида очиқча таъкидлаган.

Юқоридагидай нотўғри ўйлайдиган одам парҳез қилмаган касалга ўхшайди. Мазкур беморга доктор парҳез қилишни тавсия қилади. У эса парҳез қилмасам ҳам докторга ҳеч қандай зиёни йўқку, деб парҳез қилмайди. “Докторга зарари тегмайди-ку” дейиши тўғри. Лекин буни баҳона қилиши ўзига зарар бермоқда. Табиб, врач, доктор беморга бирон дори ё парҳез тайинлаганда уни ўзига фойдаси бўлгани учун буюрмайди. Аксинча беморни қутқариш, соғайтиш учун буюради. Бемор ўзбошимча билимдонлик қилмай доктор тавсиясига амал қилса, шифо топади. Қулоқ солмаса, касалликдан ўлиб кетади. Соғайиб кетишидан табибга фойда тегмаганидек ўлиб кетишининг ҳам табибга зиғирча зарар бўлмайди.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.68°

Магнетик оғиш бурчаги -13.20°