San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:49
Бомдод 5:01
Қуёш 6:08
Пешин 12:25
Асри соний 16:48
Шом 18:29
Хуфтони аввал 19:39

Намоз вақтлари



11 МУҲАРРАМ 1441

Сешанба


Маннон Уйғур таваллуд топди (1897-1955)


«Хасисларнинг энг ёмони, (вожиб бўлса ҳам) қурбонлик сўймаган кишидир.»

Ҳадиси шариф

11 МУҲАРРАМ 1441 / 10 Сентябрь 2019


Суҳбат...
Унутилган суннат ва фарзлар

Савол: Бир ҳадисда “Тарк этилиб, унутилган бир суннатимни қайта тиклаганга юз шаҳид савоби берилади” деб марҳамат қилинган экан. Ҳозирги даврда тарк этилган суннатлар қайсилар? Билсак, батамом унутилганига қарамай амал қилиб, юз шаҳид савобига эришардик.

Жавоб: Тарк этилган жуда кўп суннат амал бор. Бир ҳадиси шарифда “Умматим бузилган вақтда суннатимга ёпишганга бир шаҳид савоби бор” деб айтилган. (Табароний, Ҳаким)

Ҳозирги даврда қуйидаги суннатлар кўп тарк этилади:

●Мусофаҳа қилиш, яъни суннатга мос равишда қўл бериб кўришиш унутилган.

●Соқол суннатга мос бир тутам эмас, бидъат қилиб жуда қисқа ёки ҳаддан узун қўйиляпти.

●Намозларда бош кийим кийишга аҳамият берилмаяпти. Бу ҳам кўпчилик тарк этган суннатлардан.

●Таҳората қўл-оёқлар уч мартадан ювилмаяпти. Бармоқ оралари уч марта ҳилолланмаяпти (ҳўл бармоқ билан ораларини артиш).

●Аксирган одам “алҳамдулиллоҳ” дейишни тарк этган. Эшитганлар эса, одатда “Соғ бўлинг” дейишяпти. Аслида “алҳамдулиллоҳ” дейиш суннат, буни эшитган мусулмоннинг “ярҳамукаллоҳ” дейиши фарздир.

●Фақат танишларига салом бериш қиёмат аломатларидандир. Салом суннатга мос берилмаяпти. Бир хонада одам бўлса, бир киши шу хонага ўн марта кириб-чиқса, ҳар кирганида салом бериши суннатдир. Бу суннат ҳам унутилган.

●Таҳоратда бошни тўлиқ масҳ қилиш суннати унутилди. Моликий ва ханбалийда бошни тўлиқ масҳ қилиш фарз бўлишига қарамай бу суннат одатда бажарилмай қолмоқда. Кўпчилик фақат фарз билан чекланяпти.

●Дуо пайтида қўллар суннатга мос тутилмай, бирлаштириляпти.

●Жаноза намозида суннат бўлган тасбеҳлар тарк этилмоқда.

●Намозлардан кейин Оятал курси ўқилмаяпти.

Бир суннатни тиклаганга юз шаҳид савоби берилса, бир фарзни тиклаганга қанча савоб берилишини ўйлаб кўриш керак. Айниқса, фарзлар ҳеч қачон тарк этилмаслиги керак.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.68°

Магнетик оғиш бурчаги -13.20°