San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:54
Бомдод 5:06
Қуёш 6:14
Пешин 12:36
Асри соний 17:01
Шом 18:44
Хуфтони аввал 19:54

Намоз вақтлари



12 МУҲАРРАМ 1441

Чоршанба


Нью-Йоркда эгизак осмонўпарлар теракт оқибатида ер билан яксон қилинди. (2001 й.)


«Хотин, бола-чақасининг ҳақларини адо этмаган эркакнинг намоз ва рўзалари қабул бўлмайди.»

Ҳадиси шариф

12 МУҲАРРАМ 1441 / 11 Сентябрь 2019


Ахлоқ...
Ёлғон гапириш

Ёлғон гуноҳларнинг энг жирканчи, айбларнинг энг ёмони, қалбларни қорайтирадиган бутун ёмонликларнинг бошидир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Ёлғон – мунофиқлик эшикларидан биридир.” (Ибн Адий)

“Иймон соҳиби ҳар хил хато қилиши мумкин. Лекин хоинлик қилолмайди ва ёлғон гапиролмайди.” (Ибн Абу Шайба, Баззор)

“Тўғри бўлинг, тўғрилик яхшиликка, яхшилик эса, жаннатга элтади. Ёлғондан сақланинг, ёлғон фисқ-фужурга, фисқ эса, жаҳаннамга судрайди.” (Бухорий)

“Сўз орқали чиқарилган фитна қилич билан чиқарилган фитна кабидир. Ёлғон гапириш, туҳмат-бўҳтон орқали чиқарилган фитна қилич билан чиқарилган фитнадан ҳам ёмондир.” (Ибн Можа)

“Савдогарларнинг кўпи гуноҳкордир. Чунки кўп қасам ичиб, гуноҳга ботадилар ва ёлғон гапириб савдо қиладилар.” (Ҳаким)

“Алдаган киши жаҳаннамликдир.” (Табароний)

“Пайғамбаримиз ёлғончининг оғзи бир чеккасидан қулоғигача темир чангак ёрдамида йиртилиб, нариги чккасига етганда йиртилган томони соғайиши, кейин яна такрор йиртилиши ва шу ҳолатда қиёматгача қабрида азоб чекишини билдирганлар.” (Бухорий)

Бир киши муҳтарам пайғамбаримизга айтди:

-     Уч гуноҳга мубтало бўлиб, ҳеч ташлай олмаяпман. Улар - зино, ёлғон ва ичкилик.

Пайғамбаримиз марҳамат қилдиларки:

-     Ёлғонни мен учун тарк эт!

У одам “Хўп бўлади” деб кетди. Бир гуноҳ қилмоқчи бўлганида “Агар бу гуноҳни қилсам, Расулуллоҳ сўраганларида ҳа десам, айбим очилиб қолади. Йўқ десам, ёлғон гапирган бўлиб, ваъдамда турмаган бўламан” деб ўйлади. Шу тариқа нариги икки гуноҳдан ҳам воз кечди. (Ширъа)

Улуғлар айтадики:

“Ўғлим, ёлғондан сақлан. Чунки у чумчуқ гўштидек ширин. Ундан жуда оз одам қутулади.” (Луқмон Ҳаким)

“Аллоҳу таоло ҳузурида энг катта хато, ёлғон гапиришдир.” (Ҳазрати Али)

“Ёлғончи билан хасис жаҳаннамга кетади. Фақат қайси бири чуқурроққа ташланади, билмайман.” (Шабий)

“Тўғри билан ёлғон бир-бирини қалбдан ҳайдаб чиққунча курашади.” (Молик бин Динор)

“Дили тилига, айтгани қилганига мос бўлмаслик мунофиқликдан. Мунофиқликнинг асоси эса ёлғондир.” (Ҳасан Басрий)

“Асҳоби киром наздида ёлғондан ҳам ёмон нарса йўқ. Чунки улар ёлғон билан иймоннинг бир жойда тура олмаслигини билардилар.” (Ҳазрати Оиша)

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°