San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:54
Бомдод 5:06
Қуёш 6:14
Пешин 12:36
Асри соний 17:01
Шом 18:44
Хуфтони аввал 19:54

Намоз вақтлари



14 МУҲАРРАМ 1441

Жума


Қозоғистонда испан поезди ишга туширилди. (2003 й)

Пенициллин антибиотиги кашф этилди. (1896 й.)


«Жума намозидан кейин етти марта Ихлос ва муаввизатайн (икки Қул аъузу..) ўқиган кишини Аллоҳу таоло бир ҳафта қазо, бало, ёмон ишлардан ҳимоя қилади»

Ҳадиси шариф

14 МУҲАРРАМ 1441 / 13 Сентябрь 2019


Манқиба...
Илм инсонни юксалтади

Имоми Абу Юсуф “раҳматуллоҳи таоло алайҳ”, асл исми Яъқуб бин Иброҳим Ансорийдир. Абу Ҳанифа ҳазратларининг талабаларидан энг улуғи. Ҳанафий мазҳабидаги илк китобни ёзган киши. 731 йили Куфада туғилиб, 798 йили Бағдодда вафот этган.

Имоми Абу Юсуф ҳазратлари шундай дейди: Отам ўлганида мен кичик ёшда эдим. Онам, ҳунар ўрганишим учун мени бир тикувчига шогирдликка берди. Мен тикувчиликни ташлаб, Имоми Аъзам ҳазратларининг илм мажлисига қатнай бошладим. Орадан анча вақт ўтгач онам устозимга келиб:

Жаноб! Сизнинг аҳволингиз яхши, лекин биз фақирмиз. Ўғлим кун кўриши учун пул топиши керак.- деди. Имоми Аъзам ҳазратлари:

Сиз уни ўз ҳолига қўйинг. Ўғлингиз бу ерда султонлар билан сарёғ, ерёнғоқ ва бодом эзмаси ейишни ўрганяпти. Мен унга ҳар куни пул бериб тураман,- деб жавоб бердилар.

Шу гапдан сўнг онам ҳайрон бўлиб уйга қайтди. Мен эса, доимо устозим ёнларида бўлиб, хизмат ва мажлисларидан бир зумга четда қолмадим. Аллоҳу таоло менга, илмда кўп нарса насиб қилди. Мадрасани тугатганимдан кейин менга қозилик вазифаси берилди.

Бир куни Аббосий халифаси Хорун Рашид билан бирга дастурхонда ўтирган эдим. Дастурхонга сариёғ, ерёнғоқ ва бодам эзмаси келтирдилар. Хорун Рашид менга:

Булардан енг! Бизга бундай неъматлар ҳамма вақт насиб қилавермайди, - деди.

Мен беихтиёр табассум қилдим. Сабабини сўрадилар. Имоми Аъзам ҳазратларининг болалигимда айтган сўзларини нақл қилдим. Хорун Рашид “Ҳақиқатан илм инсонни юксалтади.” деб устозимга дуо қилди ва “Ҳазратнинг қалб кўзларии очиқ бўлиб, доимо ҳузурда эдилар. Инсонлар бошидаги кўзи билан кўрмаганларини у ҳазрат қалб кўзлари билан кўрар эдилар” деди.

                                                          Ислом олимлари энциклопедияси (2/255)

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°