San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:13
Бомдод 4:26
Қуёш 5:43
Пешин 12:30
Асри соний 17:05
Шом 19:03
Хуфтони аввал 20:22

Намоз вақтлари



15 МУҲАРРАМ 1441

Шанба


Хорун ар-Рашид Аббосий халифалиги тахтига чиқди (786 й.)


«Жоҳилнинг мол-мулки кўпайган сайин ёқимсизлиги ҳам шу нисбатда ортади.»

Имоми Мовардий (раҳматуллоҳи алайҳ)

15 МУҲАРРАМ 1441 / 14 Сентябрь 2019


Суҳбат...
Саодатга эришмоқ

Ер юзида барча одамлар бахтли бўлишни хоҳлайди. Лекин масъуд, бахтиёр бўлган инсон жуда кам. Чунки, бахт-саодатнинг нимадан иборат эканлигини билмайдилар. Гап саодатнинг нималигини билишдадир. Бахт-саодат деганлари фақат дунё саодатидан иборат эмас. Аксинча, асл бахт охират саодатига ноил бўлмоқдир. Унга етиш учун Аллоҳу таолонинг амрлари ва пайғамбаримизнинг таълимотларига итоат қилиш шарт.

Дунёдаги ҳаёт саноқли кунлардан иборат. Инсонларга берилган саодат охират саодати ва дунё саодати бўлиб, икки қисмдан иборат. Ақлимиз охират ҳаётининг дунё ҳаёти билан таққослаб бўлмайдиган даражада муҳимлигини қабул қилади. Шунга қарамай, инсонларнинг дунёлик қўлга киритиш учун қилаётган ғайрату машаққатларининг ўндан бирини охират учун сарфламаётганлари ҳаммага маълум. Бунинг оқибати нақадар аламли ва нақадар даҳшатли эканлигига ишонмаймизми? Ишонмасак, қутулиш умиди ҳам йўқ. Аллоҳу таолога ишонмаганларнинг борар жойи абадий жаҳаннамдир. Агар ишонаётган бўлсак, унда Аллоҳу таолонинг амрларини бажо келтирмаслик ғафлат ва залолатнинг ўзгинасидиир.

Дунёда бахтли бўлишни ўргатаман деб нутқ ўқиётган, китоб ёзаётган ва буни диққат билан таъқиб қилиб, тинглаётганлар жуда кўп. Охират саодатига келадиган бўлсак, бу ҳақда Яратганнинг ва пайғамбаримизнинг сўзлари ва дин олимларининг минглаб китоблари бор.

Лекин, замонимизда уларни ўқувчи, улар ҳақда ёзувчи, гапирувчи ва дарс берувчиларга қулоқ соладиган одам сони кам. Икки дунёмизни обод қилувчи шундай муҳим охират саодати унутилди. Худди ундай нарса йўқдек бутун одамзот ғафлатда умр ўтказяпмиз. Бу эса, фалокатларнинг энг хавфлиги ва оқибатларнинг энг даҳшатлисидир.

Фарзандининг бахт-саодатини ўйлаган ота, унга фақат қисқа дунёсининг бахтига эмас, абадий саодатга қандай эришиш мумкинлигини ҳам ўргатиши зарур. Мусулмонлик, дунё ва охират саодатига эришишнинг ягона чорасидир. Ҳақиқий мусулмон икки дунёда доимо ҳузур-ҳаловатдадир.

                                                                     Том илмиҳол Саодати абадия (702-б)

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°