San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:09
Бомдод 5:21
Қуёш 6:33
Пешин 12:19
Асри соний 16:18
Шом 17:52
Хуфтони аввал 19:06

Намоз вақтлари



28 САФАР 1442

Пайшанба


Ҳозир ишлатилаётган григориан тақвими Европада қабул қилинди. (1582 й.)


«Ният тўғри бўлмагунча, “яхши” деб гумон қилинган барча нарсалар дунёни фаровон қилса ҳам, охиратни ҳароб қилади.»

Анвар бин Нозиф (раҳматуллоҳи алайҳ)

28 САФАР 1442 / 15 Октябрь 2020


Дунё...
Энг митти давлат

Денгиз ўртасида жойлашган, 550 квадрат метр майдонга эга бўлган Силенд номли мамлакат бор. Дунёнинг энг митти давлати бўлган Силендда атиги 27 кишилик аҳоли яшайди. Англиянинг шарқий соҳилидан 6 мил узоқликда жойлашган Силенд, Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Британия томонидан қурилган ҳарбий денгиз платформаси эди. Британия армиясининг халқаро ҳудудий денгиз сувлари собиқ майори Рой Бейтс, ўзини бу мамлакат князи деб эълон қилди. У ўзи асос солган бу кичкина мамлакатда оиласи билан яшай бошлади. Бейтс 1974 йилда мустақил конституция чиқарди. Байроқ, Давлат мадҳияси ва Америка долларига тенг Силанд долларини жорий қилди. Рой Бейтс 2012 йилда 91 ёшида оламдан ўтгач, мамлакат князь ноиби Майкл Бейтс I га қолди. Мамлакат бошқарув тузими князлик бўлиб, Конституция монархияси кўринишидадир.

Манқиба...
Тахт жавобгарлиги

Баҳлул Доно бир куни саройда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб Хорун Рашиднинг тахтига чиқиб ўтирди. Кўп ўтмай сарой мулозимлари келиб қолишди. Баҳлулнинг тахтда ўтирганини кўриб, дарров дўппослай кетишди. Баҳлул ҳам калтак ерди, ҳам куларди.

Саройга кирган Хорун Рашид, Баҳлулдан нимага кулаётганини сўради. Баҳлул Доно шундай жавоб қилди:

“Еган калтагим учун кулмаяпман. Сенинг тахтингда атиги бир неча дақиқа ўтирганимга шунча калтак едим, сен эса йиллар давомида ўтирасан, ким билади сенинг қанча калтак ейишингни, шунга куляпман” – деди.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°