San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:57
Бомдод 5:09
Қуёш 6:17
Пешин 12:16
Асри соний 16:25
Шом 18:00
Хуфтони аввал 19:11

Намоз вақтлари



01 РАБИУЛ-АВВАЛ 1442

Якшанба


«Венера-4» номли космик станция Венера сайёрасига қўнди (1967 й.)


«Одамнинг гуноҳига тавба қилмаслиги, ўша гуноҳни қилишдан ҳам ёмонроқдир.»

Абу Жаъфар бин Синон (раҳматуллоҳи алайҳ)

01 РАБИУЛ-АВВАЛ 1442 / 18 Октябрь 2020


Суҳбат...
Элчи билан бола мунозараси (1)

Диёри Румдан Бағдодга учта савол бериш вазифаси билан бир элчи келди. Элчи Басра шаҳрига боргач, халифага мақсадини айтиб, “Саволимга жавоб бера оладиган биронта олим ҳали тополмадим” деди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга чақиришни буюрди. Элчи минбарга чиқиб: Мен сизларга ўз қиролимнинг уч саволини бераман. Олимларингиз жавоб бера оладими? Саволлар қуйидагича:

1 – Аллоҳдан аввал нима бўлган?

2 – Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?

3 – Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?

Уламолар орасига сукунат чўкди. Шу пайт оломон орасидан майин овоз эшитилди; “Устоз рухсат беринг, мен жавоб берай!” Ҳазрати Ҳаммод элчига қараб: “Сиз аввал бизнинг болаларимиз билан бир баҳслашиб кўринг” деб болага изн берди. Бундан аччиқланган элчи минбарда туриб: “Олимларинг қани, менга олимларингни чақиринглар!” деди. Бола кулимсираб: “Нима мендан қўрқяпсизми?” деганида жаҳл билан биринчи саволини берди:

– Аллоҳдан аввал нима бўлган?

Бола саволга савол билан жавоб берди:

– Санашни биласизми?

– Ҳа – деди элчи.

– Унда ўндан пастга қараб сананг!

Элчи:«ўн, тўққиз, саккиз», – дея санай бошлади ва ниҳоят «бир» – деб тўхтади.

– Нега тўхтадингиз? – деди бола.

– Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?! – деди ҳайрат билан элчи.

– Оддий бир сонидан аввал ҳеч нарса йўқ бўлса, қандай қилиб якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У аввалу охир, зоҳиру ботиндир..

Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмай иккинчи саволни беришга мажбур бўлди:

 (давоми эртага)

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°