San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:09
Бомдод 5:21
Қуёш 6:33
Пешин 12:19
Асри соний 16:18
Шом 17:52
Хуфтони аввал 19:06

Намоз вақтлари



08 РАБИУЛ-АВВАЛ 1442

Якшанба


Бугун Қозоғистонда Республика куни

Улуғбек шаҳид қилинди. (1449 й.)


«Иймон келтирган киши қўшнисига яхшилик қилсин! Меҳмонига ҳурмат кўрсатсин! Яхши сўз айтсин ёки сукут сақласин!»

Ҳадиси шариф

08 РАБИУЛ-АВВАЛ 1442 / 25 Октябрь 2020


Суҳбат...
Қуръони карим ўқиш

Муҳиддин Арабий ҳазратлари “Мусомарот” номли китобида бундай дейди: «Ҳазрати Абу Ҳурайра хабар берган ҳадиси шарифда “Бир замон келадики, мусулмонлар бир-бирларидан айрилади, парчаланади. Исломиятни ташлаб, ўз тушунчаларига, қарашларига эргашадилар. Қуръони каримни чолғулар билан худди қўшиқдек ўқийдилар. Аллоҳ учун эмас, кайфият учун ўқийдилар. Бундай ўқиганларга ва тинглаганларга савоб берилмайди. Аллоҳу таоло уларга лаънат қилади. Азоб беради!” дейилган. Бошқа бир ҳадиси шарифда: “Қуръони каримни араб шевасида, уларнинг талаффузи билан ўқинг! Фосиқлар, қўшиқчилардай ўқиманг!” деб буюрилди.

Бошқа бир ҳадиси шарифда “Қуръони карим, ўқиганларгаё шафоат қилади, ё душман бўлади” деб марҳамат қилинди.(Муслим)

Демак, Қуръони карим Аллоҳ розилиги учун, динимиз билдирган қоидаларига мос равишда ўқиган кишиларга шафоат қилади, қўшиқ айтаётгандек, созларга солиб нағма қилиб ўқиганларга душман бўлади, унга лаънат қилади. (Ширъа)

Куннинг тарихи...
Улуғбекнинг вафоти

Улуғбек буюк астроном ва Самарқанд султони эди. Исми Муҳаммад Тарағай бин Муинуддин Шоҳруҳ. 1395 йил 22 мартда Самарқандда туғилди. Саройда яхши таълим олди. Қуръони каримни ёдлаш билан бирга араб тилини ҳам пухта ўзлаштирди. Отаси вафот этгач, тахтга чиқди. Самарқандни пойтахт қилиб, 38 йил ҳукмронлик қилди. 1449 йили 25 октябрда ўз ўғли томонидан суиқасдга учраб, ўлдирилди ва бобоси Амир Темур ёнига дафн қилинди. Жаҳон тарихида ўз замонасигача етилиб чиққан энг улуғ астроном сифатида шуҳрат қозонди. Бу соҳада Улуғбекни оламга танитган иши Самарқандда 1420 йили қурдирган расадхонаси эди.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°