San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:31
Бомдод 5:44
Қуёш 6:55
Пешин 12:42
Асри соний 16:41
Шом 18:15
Хуфтони аввал 19:29

Намоз вақтлари



04 РАБИУЛ-ОХИР 1442

Пайшанба


www.namaztimes.com

www.namazvakti.com

www.ahlisunnat.com

www.turkistantaqvimi.kz


«Ё Раббий! Менга илм бергин, ҳилм билан зийнатлагин, тақво эҳсон айлагин! Офият билан мени гўзаллаштиргин.»

Ҳадиси шариф

04 РАБИУЛ-ОХИР 1442 / 19 Ноябрь 2020


Соғлиқ...
Қадоқларни йўқотиш

Қадоқ кишида нохуш кайфият уйғотиш билан бирга, оғриқ ҳам беради. Агар қадоқ ёриқлари орасига микроб тушса борми, баъзи тери касалликлари келиб чиқиши мумкин. Одатда қадоқ тор пойабзал кийилиб, оёққа ортиқча босим тушиши туфайли товонда, жисмоний меҳнатда терининг ишқаланиши натижасида кафтда, бармоқлар орасида ёки терининг бошқа жойларида пайдо бўлади.

Уй шароитида қадоқни кетказишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Шулардан бири қуйидагича амалга оширилади:

– Қадоқли жой иссиқ сувда юмшатилиб, сўнг майин сочиқ билан артиб қуритилади. Бир бўлак лимон қадоқли жойга боғлаб қўйилади. Мазкур муолажани бир ҳафта давомида қилинса, қадоқдан батамом қутилиш мумкин.

– 1 дона пиёз пўчоғидан тозаланади ва иккига бўлиниб, стаканга солинади, устига сирка қуйиб, бир кунга илиқроқ жойда қолдирилади. Сўнгра пиёз сиркадан олиниб, бир қаватини қадоқ устига қўйиб устидан латта билан боғланади. Бундай муолажани кунига 2 маҳал – эрталаб ва кечқурун қилинса, қадоқдан осонлик билан қутилиш мумкин.

Маълумки, баъзида товон дағаллашиб, ёрилиб азоб бериши мумкин. Бундай пайтда қуйидаги муолажа жонга оро киради:

– Ҳар куни кечки пайт ичимлик содали илиқ сувга оёқни солиб ўтирилади. ҳафтасига 1-2 марта товоннинг ёрилган жойига картошка пўчоғи ҳамда зиғир уруғидан тайёрланган суртма суртилади. Суртма қуйидагича тайёрланади: картошка пўчоқлари обдон ювилади, бир қисм зиғир уруғи билан аралаштириб, озроқ сув қуйиб бўтқа ҳолига келгунича қайнатилади. Сўнгра илиқ бўтқасимон малҳамга оёқларни солиб, 15-20 дақиқа кутилади. Сўнгра оёқни илиқ сув билан яхшилаб ювиб, суртма суртилади.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°