San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:09
Бомдод 5:21
Қуёш 6:33
Пешин 12:19
Асри соний 16:18
Шом 17:52
Хуфтони аввал 19:06

Намоз вақтлари



05 РАБИУЛ-ОХИР 1442

Жума


Бугун халқаро болалар куни


«Жума куни ғусл олиб чўмилган одамнинг гуноҳлари тўкилади. Жума намозига бораётганда ҳар бир қадамига қабул бўлган бир ибодат савоби ёзилади.»

Ҳадиси шариф

05 РАБИУЛ-ОХИР 1442 / 20 Ноябрь 2020


Суҳбат...
Олимлар ўгитлари (1)

• Жоҳил ва нодон кимсанинг гапларига жавоб қайтарма. Сукут сақлаш, унга жавоб беришдан хайрлидир. Аҳмоққа бериладиган энг яхши жавоб сукутдир.

• Бошингдаги оқарган сочлар, нафсинг оташини сўндирмоғи лозим. Бундан, сен учун қуёш ботиб кеч тушаётганини англа. Чунки оқарган соч ўлимнинг даракчисидир. Қарилик нишонлари яноқларингга тушганида, энди ёш эмаслигингни тушун. Инсон умридаги завқларга энг эҳтиросли даври, қариликдан аввалги ҳаётидир. Ҳолбуки, ёшлигини йўқотган нафс учун умр ниҳоясига яқинлашди демакдир. Инсоннинг ранги сўлиб, сочларининг оқариши дунёнинг ёлғон завқи, тотли кунларининг ортда қолганини англаш учун бир белгидир.

• Ерни босиб гердайма, чунки бу ер бир куни сени ўз домига олади.

• Бутун араз ва душманликлар дўстликка айланиши мумкин, аммо ҳасад ила туғилган душманлик ундай эмас.

• Аллоҳу таолони севишингни айтасан ва яна Унга қарши исён қиласан. Бундай севги бўлмайди. Агар самимий севсанг, Аллоҳу таолога итоат қилган бўлардинг. Чунки севгилига қарши исён қилинмайди.

• Сенга келганга сен ҳам бор. Сенга ёмонлик қилганга азият берма.

• Тилингни тийки сени чақмасин. Чунки у заҳарли илондир.

• Ўзига хайри тегмаган одамнинг ўзгага ҳам фойдаси тегмайди. Ўзига хайрли, фойдали бўлмаганга одамлар ҳам яхшилик қилмайди.

• Ўзини хайрлими йўқми билгиси келган одам, беш вақт намозга қанчалик аҳамият бераётганига эътибор берсин. Дуруст ўқилган намоз бутун хайр ва яхшиликларнинг калити, бутун дардларнинг давосидир.

 (давоми эртага)

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°