San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:09
Бомдод 5:21
Қуёш 6:33
Пешин 12:19
Асри соний 16:18
Шом 17:52
Хуфтони аввал 19:06

Намоз вақтлари



07 РАБИУЛ-ОХИР 1442

Якшанба


Америка президенти Джон Кеннеди ўлдирилди. (1963 й.)


«Инсон Аллоҳу таолога ҳар сажда қилганида Аллоҳ уни мутлақо бир даража кўтаради ва бир гуноҳини авф этади.»

Ҳадиси шариф

07 РАБИУЛ-ОХИР 1442 / 22 Ноябрь 2020


Суҳбат...
Қўшни ҳақи

Аллоҳу таоло, Қуръони каримда маолан шундай деб буюрган: «Яқин ва узоқ қўшниларга, ёнингиздаги дўстларингизга, йўлда қолганларга ва қўл остингиздаги инсонларга яхшилик қилинг!»

Қўшни ҳақига риоя қилиб, уларга қўл ёки тил билан азият бериш орқали душманлик туғдирмаслик, динимиз амр қилган муҳим вазифадир.

Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:

“Ёмонлигидан қўшниси амин бўлмаган одам комил мўмин бўлолмайди.”

“Аллоҳга ва охиратга ишонган одам қўшнисини хафа қилмасин!”

“Қиёмат кунида илк хасмлар (ҳисоблашувчи рақиблар) қўшнилардир.”

“Аллоҳ ва Расулини севган, уларнинг муҳббатига ҳам эришишни орзу қилган одам, қўшнисига яхши муомала қилсин! Омонатга риоя қилсин!”

“Қўшни билан яхши муносабатда бўлинглар!”

“Қўшнига ҳурмат, онага ҳурматдек лозим!”

“Ёмон қўшни, кўрган яхшилигини яшириб, ёмонлигини овоза қилади.”

“Аллоҳнинг севган бандаси ёмон қўшнининг азиятларига бир умр сабр қилади.”

“Солиҳ қўшни, яхши улов ва роҳат-кенг уй инсоннинг саодатидандир.”

“Қўшни итини урган одам эгасини хафа қилган бўлади.”

“Жаброил алайҳиссалом қўшни ҳақлари тўғрисида шунчалик кўп гапирдики, мен қўшнидан қўшнига мерос ҳам қолса керак деб ўйладим.”

“Ўзи намозхон, рўзадор, садақа берувчи бўлса-да лекин тили билан қўшниларини ранжитувчи одамнинг борадиган жойи жаҳаннамдир.”

“Зиммангизда кофир қўшнининг бир, мусулмон қўшнининг икки, қариндош қўшнининг уч ҳақи бор.

“Уй сотиб олишдан аввал қўшниларни суриштиринг! Йўлга чиқмасдан аввал йўлдошингизни танланг!”

Кечаги жумбоқнинг жавоби:...

Битта, кейингиси тўқроқ қоринга ейилади.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°