San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:09
Бомдод 5:21
Қуёш 6:33
Пешин 12:19
Асри соний 16:18
Шом 17:52
Хуфтони аввал 19:06

Намоз вақтлари



08 РАБИУЛ-ОХИР 1442

Душанба


Алмати ўрнида Верний қўрғони қурилди. (1854 й.)


«Кишиларнинг сўзига эмас, ишига қаранг! Ҳамманинг сўзига алданманг!»

Аҳмад Номиқ Жомий (раҳматуллоҳи алайҳ)

08 РАБИУЛ-ОХИР 1442 / 23 Ноябрь 2020


Қиссадан ҳисса...
Қаримасликнинг сири

70, 80 ва 90 ёшли учта оғайни мўйсафидлар бор эди. Учаласи ҳам кўриниши 60 ёшлар чамасида эди. 70 ёшдагисидан ёш кўринишининг сабабини сўрашганида, 80 ёшда бўлса ҳам 60 яшардек кўринадиган акамдан сўранг, дейди. 80 ёшдагиси, “Акам мендан 10 ёш катта бўлса ҳам 60 яшардек кўринади” – дея 90 ёшдаги акасига юборади.

Ёш кўринишининг сирини сўрагани 90 ёшли мўйсафидга боришади. У, келинг хуш келибсизлар, аввал дастурхонга ўтайлик, кейин айтаман дейди.

Тановулдан кейин аёлини чақириб, мулойимлик билан тарвуз келтиришини сўрайди. Ёш кўринган онахон ҳам чордоқхонадан тарвуз танлаб келтиради. Мўйсафид бу тарвузни хуш кўрмай, бундан яхшироғини келтиринг, дейди. Аёли яна бориб тарвуз келтиради. Мўйсафид буни ҳам ёқтирмай, бошқасини келтириши учун такрор юборади. Бу сафар ҳам келтирилган тарвузни унатмайди.

Мўйсафид меҳмонларга “Холаларинг яхши тарвуз танлай олмади, келинг биргалашиб танлаймиз” дейди. Чордоқхонага бориб қарашса, биттагина тарвуз турибди. Улар онахон бир тарвузни такрор-такрор олиб келганини тушунишди.

“Ёш кўринишимнинг сирини энди тушундингизми?” – деб сўрайди меҳмонлардан. Улар тушунмадик дейишади. Мўйсафид: “Бу ерда биттагина тарвуз бор тўғрими? Аёлим мени ранжитмаслик учун ҳар кирганида гўё бошқа тарвуз олиб киргандек бўлиб кўринди. Бошқасини қаердан оламан, бори шу, биттагина!” демади. Мени ҳеч қачон хафа қилмаган, мен ҳам уни ранжитмадим. Оиламиз ичидаги муаммоларни ҳеч кимга, ҳатто ота-оналаримизга ошкор ва шикоят қилмадик. Бир-биримизни ҳеч кимнинг олдида ҳижолатга қўймадик. Шу боис иккаламиз ҳам ёш кўринамиз” – дея ёш кўринишининг сирини айтиб берди.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°