San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:09
Бомдод 5:21
Қуёш 6:33
Пешин 12:19
Асри соний 16:18
Шом 17:52
Хуфтони аввал 19:06

Намоз вақтлари



09 РАБИУЛ-ОХИР 1442

Сешанба


www.namaztimes.com

www.namazvakti.com

www.ahlisunnat.com

www.turkistantaqvimi.kz


«Ёмон одам ҳеч ким ҳақида яхши фикрда бўлмайди, чунки у ҳаммани ўзидек кўради.»

Ҳазрати Али (родиаллоҳу анҳ)

09 РАБИУЛ-ОХИР 1442 / 24 Ноябрь 2020


Таом...
Ясмиқли крем шўрва

Бу таомга ишлатиладиган асосий масаллиқ – қизил ясмиқ дони (чечевица) бўлиб, бу махсулотни ҳозир хоҳлаган дўкон ва бозорлардан топишингиз мумкин. Айниқса кичик ёшдаги болажонлар учун ҳам ажойиб таом бўла олади.

Керакли масаллиқлар: 300 гр қизил ясмиқ дони; 1 бош пиёз; 1 та помидор; 1-2 ош қошиқ помидор пастаси; 1 та қизил сабзи; 1,5 литр сув ёки бульон; 1-2 чой қошиқ қуритилган қалампир (паприка); 2 шохча ялпиз; 1 тишча саримсоқпиёз; таъбга кўра туз ва мурч; қовуриш учун сариёғ; тортиш учун сметана.

Тайёрланиши:

- Пиёз ва сабзини майда тўртбурчак шаклда тўғраймиз.

- Товада сариёғни эритиб, пиёз ва сабзини қовурамиз ва устидан паприка соламиз.

- Ясмиқ донини совуқ сувда яхшилаб ювамиз ва қозонга пиёз ва сабзавотларнинг устига соламиз ва бирга қовурамиз.

- Сўнг устидан қайнаган сув ёки бульон қуямиз ва тузини ростлаймиз.

- 10 дақиқа ўрта оловда қайнатамиз.

- Помидорларни пўстидан тозалаймиз, тўрт бурчак шаклда тўғраб шўрвага соламиз ва майдаланган саримсоқпиёз билан мурчни ҳам илова қиламиз.

- Яна 10 дақиқа қайнатамиз.

- 10 дақиқадан сўнг қозонни газ плита устидан оламиз ва ичига ялпиз шохчаларини солиб, 10 дақиқа қопқоғини ёпиб қўямиз.

- Сўнг ялпизни олиб ташалаймиз ва шўрвани блендер ёрдамида пьюре ҳолатига келтирамиз.

- Таомни идишларга солиб, сметана ва кўкатлар билан бирга дастурхонга тортамиз.

Ёқимли иштаҳа!

Манба: zira.uz

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°