San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:21
Бомдод 4:34
Қуёш 5:50
Пешин 12:37
Асри соний 17:13
Шом 19:10
Хуфтони аввал 20:29

Намоз вақтлари



07 ЗУЛ-ҚАЪДА 1441

Якшанба


www.namaztimes.com

www.namazvakti.com

www.ahlisunnat.com

www.turkistantaqvimi.kz


«Ҳар ёмонликдан узоқ туришнинг йўли, тилни тийишдир.»

Ҳадиси шариф

07 ЗУЛ-ҚАЪДА 1441 / 28 Июнь 2020


Суҳбат...
Маҳмуд Анжир Фағнавий

Маҳмуд Анжир Фағнавий ҳазратлари Силсилаи олиянинг ўн биринчисидир. Мовароуннаҳрнинг Тури Синодек муқаддас бир юртга айланишига васила бўлган, у ерни нурлантирган улуғ олим ва авлиёлардан. Маҳмуд Анжир Фағнавий Бухоронинг Фағна қишлоғида туғилган. 1315 йили вафот этди. Меъморлик билан кун кечирган.

Хўжа Ориф Ревагарий ҳазратларининг дарсларида ва суҳбатларида етишиб, камолга келди. Моддий ва маънавий илмларда замонининг буюк олимларидан бўлди. Инсонларга тўғри бўлган саодат йўлини кўрсатиш учун устозидан ижозат олди. Кўплаган олим етиштирди. Минглаб кишиларнинг залолатдан ҳидоятга, яъни адашган йўлларидан ҳақ йўлга ва саодатга эришишига васила бўлди. У зот тарбиялаган олимлар орасида энг улуғи ўзидан кейинги халифалари Хўжа Али Ромитанийдир.

Буюк олим Али Ромитаний айтдилар:

“Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий замонида дарвешлардан бири Хизр алайҳиссаломни кўрди ва ундан: “Бу замонда этагидан тутиб, изидан эргашиладиган шайх ким экан?” деб сўради. Ҳазрати Хизр “Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий” деди.” Ҳазрати Хизр билан кўришиб, бу саволни сўраган зот Али Ромитанийнинг ўзи эканлиги айтилган.

Таом...
Жўжа димламаси

Масаллиқлар: 80 грамм сарёғ, 1 жўжа, 2 сабзи, 2 картошка, кашнич, 4 стакан сув, туз, қалампир.

Тайёрланиши: Ёғ қозонда қиздирилади. Сабзи илова қилиниб, 3 дақиқа қовурилади. Сув қуйиб қозонда қайнатилади. 15 дақиқадан кейин жўжа 4 парчага бўлиниб, илова қилинади. Туз сепилиб, 10 дақиқача пиширилади, кейин устидан картошка солинади. Яна 8 дақиқа қайнатилиб, қозон оловдан олинади. Кашнич сепилиб дастурхонга тортилади.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°