San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:37
Бомдод 4:49
Қуёш 6:01
Пешин 12:37
Асри соний 17:06
Шом 18:59
Хуфтони аввал 20:13

Намоз вақтлари



10 ЗУЛ-ҲИЖЖА 1441

Жума


Имоми Аҳмад бин Ханбал вафот этди (855 й.)

Қурбон ҳайитининг I- куни


«Жума куни ёки кечаси вафот этган мўмин шаҳид бўлади, қабр азобидан қутулади.»

Ҳадиси шариф

10 ЗУЛ-ҲИЖЖА 1441 / 31 Июль 2020


Суҳбат...
Байрам кунлари

Ҳайит айёми, диний ва миллий жиҳатдан энг қадрли, бутун мусулмонлар нишонлайдиган байрам кунидир. Муборак кун ва кечаларда гуноҳлари авф этилгани учун мусулмонлар ушбу айёмларда хурсанд бўлишади.

Мусулмонлар бир-бири билан дийдор кўришадиган, аразлашганлар тотувлашадиган, фақир-фуқаро ва етим-есирлар хурсанд қилинадиган, қариндош ва яқинлар зиёрат қилинадиган байрам кунлари бутун ислом оламида ўзига хос тарзда бугунгача нишонланиб келмоқда.

Байрам кунида ҳамма тоза кийинади. Болаларга янги либослар сотиб олинади. Фақир, етим ва мухтожларга ҳадялар улашилиб, қувонч бағишлайди. Ҳайит намозидан кейин қабрлар зиёрат қилиниб, ўтганлар, қариндош ва дин улуғларининг руҳларига Қуръони карим тиловати, дуоларқилинади ва садақалар берилади. Кейин оила катталари, дўст, қариндош ва танишлар зиёрат қилинади. Болалар оталари ва оила кексаларига, ёшлар эса, қарияларга салом бериб, ҳайит байрами билан табриклаб, ҳайитлик олишади. Исломият рухсат берган меъёрлар бўйича нишонланади. Шу тариқа мусулмонлар йиғилиб, хурсандчилик, меҳр-оқибат кўрсатадиган ҳайит байрамлари орқали Ислом жамиятининг маданий меъроси бўлган гўзал урф-одатлар ва анъаналар наслдан наслга улашилади.

Пайғамбаримиз “соллаллоҳу алайҳи васаллам” Мадинага ҳижрат этганларида мадиналикларнинг жоҳилия давридан қолган байрамларини нишонлаётганини кўриб “Аллоҳу таоло сизларга булардан ҳам хайрлироқ бўлган иккита байрам (Рамазон ва қурбон ҳайити) ато этди.” деб марҳамат қилиб, мусулмонларга хурсандчилик кунларини билдирганлар.

Бундан ташқари уламоларимиз, бир мусулмон Аллоҳу таолонинг буйруқларига бўйсуниб, тақиқларидан сақланиб, гуноҳсиз, ҳаром луқма емаган ҳолда ўтказган кунини ҳам байрам деб ҳисоблашган. Мусулмон одамнинг ҳалол яшаб жаннатга кириши эса энг катта байрамдир.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°