San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:50
Бомдод 5:02
Қуёш 6:09
Пешин 12:22
Асри соний 16:43
Шом 18:21
Хуфтони аввал 19:31

Намоз вақтлари



26 МУҲАРРАМ 1442

Душанба


Хорун ар-Рашид Аббосий халифалиги тахтига чиқди (786 й.)


«Мен айтмаган сўзни ҳадис деб айтган одам жаҳаннамда шиддатли азоб тортади.»

Ҳадиси шариф

26 МУҲАРРАМ 1442 / 14 Сентябрь 2020


Куннинг тарихи...
Хорун ар-Рашид

 Хорун Рашид Аббосий халифаларининг бешинчиси. Муҳаммад Маҳдийнинг ўғли, Жаъфар Мансурнинг невараси. Қабри Тус шаҳрида. Акаси Мусо Ҳодий вафот этгач халифабўлди.

Отасининг даврида икки марта византияликлар билан жанг қилиб, қаҳрамонлик кўрсатган.

Хорун Рашид халифа бўлиши биланоқ устози Яҳё Бармакийни ўзига тўлиқ салоҳиятли вазир қилиб таъйинлади. Бу оилага мансуб бўлганлар узун замон Аббосий давлатида мустақил идорачи сифатида хизмат қилиб келган. Хорун Рашид, ўз давлатининг энг йирик рақиби бўлган Византия давлатига давомли қўшинлар юборди. Бу сафарбарликлар асносида Византиянинг ҳозирги Анқара шаҳри жойлашган минтақаларигача эгаллади. Денгиз флотини мустаҳкамлаб, Кипрга харбий сафарлар уюштирди. Кўпгина асир ва ғанимат олди. Хазар жабҳасида арманлар чиқарган ғалаёнларинибостирди. Хуросонда бош кўтарган Рофий бин Лайсни йўққилмоқ учун чиққан сафарида ҳасталаниб 24 март 809 йилда вафот этди.

Хорун Рашид даврида Аббосий давлати жуда мустаҳкамланди. Ичкарида ва ташқарида эътибори ортди. Барча қўшни давлатлар тарафидан устунлиги якдиллик билан қабул қилинди. Давлат муаззам барқарорлик йўлини тутди. Адолат ва маданият ёйилди. Халқ фаровонлик ва ҳузур-ҳаловатга эришди.

Хорун Рашид илм соҳиби ва сахий бўлиб, чиройли гапирар эди. Халифалиги даврида бир йил ҳажга, иккинчи йил ҳарбий юришга чиқарди. 9 марта ҳажга борди. Макка ваМадина халқига кўп ҳурмат кўрсатарди. Ҳар куни юз ракъат намоз ўқир эди. Ҳеч бир яхшиликни эвазсиз қолдирмасди. Мусофирларига жуда камтар эди. Илм ва санъатни севарди. Адабиётга мароқли бўлиб, олимларга, адибларга ва камбағалларга ёрдамини аямасди.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°