San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:50
Бомдод 5:02
Қуёш 6:09
Пешин 12:22
Асри соний 16:43
Шом 18:21
Хуфтони аввал 19:31

Намоз вақтлари



27 МУҲАРРАМ 1442

Сешанба


Тошкентда телефон станцияси ишга тушди (1904 й.)


«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди. Унга ёрдам беради.»

Ҳадиси шариф

27 МУҲАРРАМ 1442 / 15 Сентябрь 2020


Куннинг тарихи...
Қозон ватанига қайтди (1)

Туркистондаги Аҳмад Яссавий мақбарасида асрлар бўйи аҳолига хизмат қилиб келган, шаҳарнинг фахри бўлмишулкан дошқозон 1935 йилда Эърон асарлари кўргазмаси баҳонаси билан Эрмитажга олиб кетилганди. Орадан 54 йил ўтгач 16 сентябрь 1989 йили қозон жойига қайтарилди

Оғирлиги 2 тонна, диаметри 2,5 метрлик ушбу дошқозон Яссавий мақбарасига туҳфа қилиш мақсадида шахсанАмир Темурнинг буйруғи билан ясалган. 7 хил металл

қоришмасидан қозонни қуйиш учун табризлик уста Абдулазиз Табризий чақирилган. Қозон 1393-1399 йиллари орасида 6 йилда Қарноқ қишлоғида қуйилган.

Тарихий манбаларга кўра, дошқозонга новвот шарбати қуйилиб, унга дарвешлар зикри синггач жума намозидан кейин муридларга шифобахш сув сифатида тарқатилган.

1935 йилда Совет Иттифоқида Эрон санъати кунлари ўтказилиши муносабати билан дошқозон вақтинча деб, Ленинградга (Санкт-Петербург) Эрмитажга олиб кетилади-ю қайтарилмайди.

1985 йилда Эркин Жўрабеков Туркистон шаҳри ижроия қўмитаси раислигига сайланади. У дошқозонни қайтариш мақсадида 5 йил мобайнида давлат идоралари орасида саргардонликка рози бўлади. Ўзининг айтишича, бу ҳаракатлари учун уни “Дон Кихот” деб мазах қилганлар ҳам бўлган. Дошқозонни қайтариш масаласида СССР Маданият ишлари вазири В.Захаровнинг олдига кирганида вазир уни хонасидан ҳайдаб чиқарган.

“Вазир билан айтишиб қолдик. У дошқозон Эрмитажда тургани учун фахрланишим кераклигини айтди. Мен унда Қизил майдондаги пушкани менга беринг, уни Туркистонга олиб кетай. Пушканинг ўрнига “бу ерда пушка бор эди, ҳозир Туркистонда”, деб ёзиб қўйинглар, чунки Аҳмад Яссавий мақбарасидаги қозоннинг ўрнида шундай мазмундаги лавҳа бор! – дедим.

(давоми эртага)

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°