San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:50
Бомдод 5:02
Қуёш 6:09
Пешин 12:22
Асри соний 16:43
Шом 18:21
Хуфтони аввал 19:31

Намоз вақтлари



28 МУҲАРРАМ 1442

Чоршанба


Темурий шаҳзода - Шоҳрух Мирзо ўғли Бойсунғур таввалуд топди. (1397-1433)

Эрмитаждаги қозон Яссавий мақбарасига қайтарилди. (1989й.)


«Латифа ва ҳазил инсоннинг ҳурматини йўқотади.»

Ҳазрати Умар (родиаллоҳу анҳ)

28 МУҲАРРАМ 1442 / 16 Сентябрь 2020


Куннинг тарихи...
Қозон ватанига қайтди (2)

Шу гапларимдан кейин у мени хонасидан ҳайдаб чиқарди. Қозонни қайтариш учун қандай йўл-усул топсак, барчасини ишлатиб кўрдик. Беш йил давомида ёзмаган жойимиз, мурожаат қилмаган одамимиз қолмади”,- деб эслайди Э. Жўрабеков.

Тинимсиз елиб-югуришлар, ҳатто СССР биринчи президенти М.С. Горбачев ва рафиқаси Р.М. Горбачевагача қилган мурожаатлар ниҳоят кутилган самарани беради.

1989 йил 4 июлда СССР Маданият ишлари вазирининг дошқозонни Туркистонга қайтариш ҳақидаги 283-буйруғи эълон қилинади. Дошқозонни олиб келиш учун Эркин Жўрабеков бошчилигидаги бир гуруҳ туркистонликлар Эрмитажга йўл олади. Эркин ака ленинградликларга совға тариқасида битта юк машинаси тўла Туркистон тарвузидан олиб кетади.

“Бир машина тарвузни шаҳарликларга тарқатдик. Лекин бизга берилган 5 кун муддатда қозонни Эрмитаждан чиқара олмай роса қийналдик. Эшикларга сиғмади. Ўша пайтлари Александр Невзоровнинг “60 секунд” деган кўрсатуви бўларди. Қозонни чиқара олмай хуноб бўлиб юрганимизни яширинча тасвирга тушириб кетибди. Туркистон шаҳри ҳокими қозонини олиб кета олмаяпти, деб мени телевизорда кўрсатиб майна қилишди. Муддат тугашига бир неча соат қолганда Финландия иншоат фирмасидан ёллаган инженерларимиз қозонни деразадан жажжи кран ёрдамида чиқариб беришди. Ўша пайтдаги хурсандчилигимизни таърифлашга тил ожизлик қилади. Туркистонга олиб келганимизда, Яссавий мақбараси олдига аллақачон халқ йиғилиб бўлган экан. Одамлар милицияга ҳам қарамай, қозонни бориб ўпиб, юз-кўзларига суртиб, табаррук қила бошлади. Эртасига бир амаллаб қозонни ўз жойига қўйдик”, - деб ҳикоя қилади Э.Жўрабеков.

(давоми эртага)

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°