San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:50
Бомдод 5:02
Қуёш 6:09
Пешин 12:22
Асри соний 16:43
Шом 18:21
Хуфтони аввал 19:31

Намоз вақтлари



01 САФАР 1442

Жума


АҚШ разведка хизмати МРБга (ЦРУ - CIA) асос солинди. (1947 й.)


Янги ой

Бугун янги ҳиллол Африка қитъасининг ғарбидан кўрина бошлайди.

01 САФАР 1442 / 18 Сентябрь 2020


Суҳбат...
Стулда ўтириб намоз ўқиш

Савол: Баъзи масжидларга стуллар қўйилган. Стулда ўтириб намоз ўқийдиганлар “Динда осонлик бўлгани учун стулда ўтириб намоз ўқиймиз” дейдилар. Бу тўғрими?

Жавоб: Тўғри эмас. Динда қийинчилик йўқ дегани “Сизга қийин бўлган ибодатни бажарманг ёки бу ибодатларни истаганингиздек ўзгартиринг” дегани эмас. Динимиз изн берган рухсатлардан фойдаланиш керак. Масжидгача келишга қурби етган одамнинг ерга ўтиришга кучи етмайдими. Сажда қила олмаса оёқларини қиблага қаратиб ўтириб, имо билан ўқийди. Ёки стулга ўтириб, оёқларини иккинчи стулнинг устига чўзган ҳолда ўтириши мумкин.

Савол: Ҳар хил касалликлар билан оғрийдиган беморлар учун ўриндиқли жойнамозлар ишлаб чиқарилган. Хасталар бу ўриндиққа ўтириб, оёқларини тагига букиб олади. Уларнинг бундай намоз ўқишлари жоизми?

Жавоб: Хаста киши ерда қандай ўтириш қулай бўлса шундай ўтиради. Ўтира олмаса, орқасини деворга суяб олади. Тиззалаб ўтира олмаса, чордона қуриб ўтиради. Оёқларини бука олмаса, қиблага қаратиб чўзиб ўтиради. Юқоридаги жойнамоздек велосипед ўриндиғига ўхшаш нарса устига ҳам ўтириши мумкин. Тагига ёстиқ ҳам қўйиши мумкин. Стулга ўтириб, оёқларини осилтирибўтириш эса жоиз эмас. Тиззаларини бука олмайдиган хаста ётоғи устида оёқларини қиблага қаратиб чўзиб ўтиради. Диванда ёки сўрида ҳам худди шу ҳолатда ўтирибнамоз ўқийди. Креслога ўтирса оёқларини курсига ёкибошқа бир креслога чиқариб қўйиб ўқийди. Буларни ҳам қила олмайдиган хаста ётган ҳолида имо билан ўқийди. Ногиронлар аравачасида ўтирган фалаж киши, бирор ёрдамчиси бўлмаса, оёқларини олдидаги курсига қўя олмагани учун оёқларини осилтириб намоз ўқиши жоиз.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.73°

Магнетик оғиш бурчаги -13.25°