
*?=isset($page_title)?$page_title:''?*/>
Имсок (Фажр) | 5:31 |
Бомдод | 5:44 |
Қуёш | 6:55 |
Пешин | 12:42 |
Асри соний | 16:41 |
Шом | 18:15 |
Хуфтони аввал | 19:29 |
Дунёдаги илк телефон линияси Букингем саройига ўрнатилди. (1878 й.)
Ўзбекистонда ватан ҳимоячилари куни.
Ижтимоъ ва Янги ой
Бугун Тошкент вақти билан соат 02:42-да Ижтимоъ ҳодисаси рўй беради. Руъят соат 18:22-да содир бўлиб, Жумодил-охир ойининг ҳилоли Австралия қитъасининг ғарби ва Ҳинд океанидан кўрина бошлайди.
Бир юртнинг подишоҳи дарё ёқалаб кезиб юраркан, сувга қармоқ ташлаб ўтирган ғариб одамни кўриб қолади. Унга яхшилик қилгиси келиб: “Менинг кўз олдимда қармоғингга нима илинса, шунинг вазнида сенга олтин бераман.” – дейди. Бир оздан кейин қармоққа ўртаси тешик битта суяк парчаси илиниб чиқади. Ҳукмдор балиқчига: “Ҳа, толеингда бори шу экан-да” – деб, уни саройга олиб боради.
Саройга боргач, хизматкорларига балиқчининг қўлидаги суякнинг вазнича олтин беришларини буюради. Суякни тарозининг бир палласига қўйиб, иккинчи палласига олтинларни 5, 10, 20, 50 дея санаб қўя бошлайдилар. Лекин тарозининг суяк турган палласи қимирлайдиган эмас. Бир палла олтинларга тўлиб, тошиб кетса ҳам суяк турган тараф оғир босиб тураверади. Бунда бир ҳикмат борлигини тушуниб, олим бир зотни саройга таклиф қилишади.
Олим суякни кўздан кечириб бўлгач: “Бу суякдаги тешик, очкўз одамнинг кўз чуқури ўрни экан. Тарозига бутун ҳазинангизни қўйсангиз ҳам, суяк турган паллани босолмайди. Чунки у асло тўймайди. Бу кўзни фақат бир ҳовуч тупроқ тўйдиради” – дейди.
Дарҳақиқат, улар бир ҳовуч тупроқ олиб тарозига қўйганларида оғир босиб, тарозининг суяк турган палласи кўтарилади.
Чекка бир қишлоқдаги боллар боғчасига текширувчилар келибди.
- Болажонлар, сизларга боғча ёқадими?
- Ҳа-а.
- Нимаси ёқади?
- Боғчамизни ҳовлисида ҳовуз кавлаб беришди. Бош билан шўнғишни машқ қиляпмиз. Ўрганиб олсак сув тўлдириб беришаркан.