San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:31
Бомдод 5:44
Қуёш 6:55
Пешин 12:42
Асри соний 16:41
Шом 18:15
Хуфтони аввал 19:29

Намоз вақтлари



02 ЖУМОДИЛ-ОХИР 1442

Жума


ҚозДУ очилди. (1934 й.)

Ҳазрати Оқ Шамсиддин вафот этди. (1390-1460 й.)


«Савоблар ичида жума куни ва кечасида қилинганлардан яхшироғи, гуноҳлар ичида жума куни ва кечасида ишланганидан ёмонроғи йўқ.»

Ҳадиси шариф

02 ЖУМОДИЛ-ОХИР 1442 / 15 Январь 2021


Суҳбат...
Аҳли суннат эътиқоди ҳақида

Мусулмон одам аввало аҳли суннат вал жамоат олимлари билдирганидек ишониши лозим. Жаҳаннамнинг абадий азобидан қутулувчилар аҳли суннат эътиқодидаги кишилардир.

“Аҳли суннат” атамаси кўпроқ изофат ҳолида, яъни “Аҳли суннат эътиқоди ёки ақидаси”, “Аҳли суннат мазҳаби”, “Аҳли суннат йўли”, “Аҳли суннат фирқаси”, “Аҳли суннат ва жамоат фирқаси” кўринишида ишлатилади.

Улуғ олим ва авлиёлардан имоми Раббоний мужаддиди алфи соний Аҳмад Форуқий Сарҳандий (қуддиса сирруҳ) айтдиларки:

“Ақлли ва балоғатга етган ҳар бир эркак ва аёлнинг биринчи вазифаси аҳли суннат олимлари ёзган ақоид билимларини, ишониладиган масалаларни ўрганиш ва шуларга мос ҳолда эътиқод қилишдир. Қиёматда, яъни ўлгандан кейин жаҳаннам азобидан қутулиш, уларнинг билдирганларига ишонишга боғлиқ.” [Мактуботи Раббония]

“Мусулмонларнинг биринчи вазифалари эътиқодини тўғрилаб, аҳли суннат вал жамоат олимларининг билдирганларига мос ишонишдир. Иккинчи вазифаси фиқҳ (исломиятнинг амр ва тақиқларига оид) илмларни ўрганиб, ҳар ишини шуларга мослаб бажаришдир.” [Мавлоно Ҳолид Бағдодий, Эътиқоднома/ал-иймон вал-ислом]

“Аллоҳу таоло юборган ҳар бир дин икки қисмдан иборатдир. Бири қалб орқали ишонилиши лозим бўлган илмлар, иккинчиси бадан ёки қалб орқали бажариладиган ибодат илмлари. Булардан эътиқод асослари барча динларда бир хил бўлиб, диннинг асли ва асосини ташкил қилади. Эътиқод дин дарахтининг танасидир. Амал эса, шу дарахтнинг шохлари ва баргларига ўхшайди. Ҳар бир мусулмоннинг аввало эътиқодини тузатиши, аҳли суннат вал жамоат олимлари билдирганидек ишониши лозим. Жаҳаннамнинг абадий азобидан қутуладиганлар фақат мана шу эътиқодда бўлганлардир.” [Имоми Раббоний, Мактуботи Раббония]

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°