San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:55
Бомдод 5:07
Қуёш 6:15
Пешин 12:17
Асри соний 16:29
Шом 18:05
Хуфтони аввал 19:15

Намоз вақтлари



07 РАБИУЛ-АВВАЛ 1443

Чоршанба


Туркия пойтахти Анқарага кўчирилди. (1923 й.)


«Аллоҳ ва малаклари Расулуллоҳга саловот айтади, эй имон келтирганлар сиз ҳам унга саловот айтинг!»

(Аҳзоб 56)

07 РАБИУЛ-АВВАЛ 1443 / 13 Октябрь 2021


Манқиба...
Бутпараст (2)

Шогирдларимга:

- Бу биродаримиз бугун мусулмон бўлди. Озгина пул йиғиб берайлик қийналмасин – дедим.

Йиғилган пулни берганимда:

- Бу нима? – деб сўради.

- Эҳтиёжингга ишлат, машаққат чекма.

- Ло илоҳа иллаллоҳ. Мен авваллари бу кулбада бутга сиғинардим. Аллоҳу таолони билмасдим, шундай бўлса ҳам У мени зое қилмади, паноҳига олди. Энди эса мен Уни танийман. Бундан кейин зое қилади деб ўйлайсизларми?

Уч кундан кейин ундан хабар олгани бордим, янги биродаримиз касалланиб тўшакка ётиб қолибди. Дарҳол ёнига бориб:

- Бирон эҳтиёжинг борми? – деб сўрадим.

- Ҳар эҳтиёжни қондирувчи Аллоҳу таоло, У менинг эҳтиёжимни берди – деди. Бир кун ўтгач вафот этди.”

Суҳбат...
Намоз ўқиш фарз

Аллоҳу таолонинг энг ёқтирган ва қайта-қайта буюрган амри беш вақт намоздир. Аллоҳу таолонинг инсонларга иймондан кейинги энг муҳим буйруғи бўлган намоз, динимизда фарз қилинган илк ибодатлардан бўлиб ҳисобланади. Қиёматда ҳам иймондан кейин биринчи бўлиб намоздан сўроқ қилинади. Беш вақт намознинг ҳисобини тўлиқ бера олган бахтиёр киши, бошқа бутун ташвишу имтиҳонлардан осон қутилиб, абадий саодатга эришади. Жаҳаннам оташидан нажот топиб, жаннатга муяссар бўлиш, намозларни тўғри ва қусурсиз адо этишга боғлиқ. Комил намоз учун, аввало бенуқсон таҳорат олиш ва кечиктирмасдан намозга туриш керак. Намоздаги ҳар бир ҳаракатни энг мукаммал тарзда бажо келтиришга тиришиш керак.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°