San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:13
Бомдод 5:25
Қуёш 6:37
Пешин 12:22
Асри соний 16:19
Шом 17:52
Хуфтони аввал 19:07

Намоз вақтлари



21 РАБИУЛ-ОХИР 1443

Жума


Бугун бутунжаҳон муслималар куни


«Катта гуноҳ қилмагунча беш вақт билан Жума намозлари кейинги жумагача қилинадиган гуноҳларга каффоратдир.»

Ҳадиси шариф

21 РАБИУЛ-ОХИР 1443 / 26 Ноябрь 2021


Тарих...
Жалолиддин Мангуберди (2)

Мағлубият ҳақидаги хабарни олган Чингизхон Жалолиддин Мангубердига қарши 30 минг аскар юборди.

1221 йилда Парвон шаҳри яқинида ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтди. Қақшатқич жанг икки кун давом этди ва мўғулларнинг мағлубияти билан тугади. Бу мўғулларнинг ғарб томон юришидаги ягона йирик мағлубияти эди. Жалолиддин Мангубердининг ушбу ғалабаси мўғулларнинг енгилмас экани ҳақидаги афсонани пучга чиқарди.

Шундан сўнг Чингизхоннинг ўзи Жалолиддин Мангубердига қарши курашишга қарор қилди ва унга қарши янги кучларини юборди. Икки ўртадаги жанг 1221 йилнинг 26 ноябрида Ҳинд дарёси бўйида бўлиб ўтди. Ғалаба мўғулларга насиб қилди. Жалолиддин қолган аскарлари билан дарёнинг нариги соҳилига чекинди. Чингизхон унинг ортидан Чағатой бошчилигидаги аскарларини юборди, бироқ қўлга тушира олмади.

Ҳиндистонда уч йил қувғинда юрган Жалолиддин Мангуберди Эроннинг шимолига ҳужум қилиб, Мароғ ва Табризни эгаллади. 1225 йилда Гуржистон ва Арманистоннинг бир қисмини, 1226 йилда Тбилисини эгаллади. У айни пайтда икки жабҳада – мўғулларга қарши ва Кавказортида жанг қилар эди, бу эса кучининг емирилишига сабаб бўлди.

Бундан фойдаланган мўғуллар 30 минг аскардан иборат қўшинни унга қарши юборди. Жалолиддин Ганжага чекинишга мажбур бўлди. Насафийнинг ёзишича, у Амид тоғида дам олиш учун чодир қурган пайтда қароқчилар ҳужумига учраб, ҳалок бўлди. “Улар нима қилиб қўйганини ва қандай ўлжани қўлга киритганини билмас эди”, – дея ёзади тарихчи.

Халқ Жалолиддин Мангубердининг ўлганига ишонмади. Анча йилларгача унинг тирик эканига ва мўғулларни титратиб юргани ҳақида гап-сўзлар тинмади.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°