San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:15
Бомдод 5:27
Қуёш 6:34
Пешин 12:43
Асри соний 17:00
Шом 18:38
Хуфтони аввал 19:48

Намоз вақтлари



10 РАЖАБ 1442

Душанба


Анвар Ўран (раҳматуллоҳи алайҳ) вафот этди. (2013 й.)


«Барча ишларнинг натижаси тўғри ва фойдали бўлиши учун, иккита шарт бор: сабр ва ихлос.» Абдуллоҳ Муртаиш (раҳматуллоҳи алайҳ)

10 РАЖАБ 1442 / 22 Февраль 2021


Суҳбат...
Илм ҳазинаси

Илми ошган сайин фикри ўткирлашадиган, билмаган соҳасида ҳукм бермайдиган, илмини тадқиқ этиб давомли изланадиган ҳақиқий Ислом олимлари деярли унутилди. “Олимнинг уйқуси ибодатдир.” “Қиёмат куни шаҳидларнинг қони билан олимларнинг сиёҳи тарозига қўйилади. Сиёҳ оғир босади.” “Олимлар пайғамбарларнинг ворисларидир.” – ҳадиси шарифлари билан мадҳ этилган минглаб Ислом олимларининг асарларини ўқиб ўрганиш, хотирлаш тарк этилиб, китоблари кутубхона расталарида чанг босиб туриши одатий ҳолга айланди.

Олим бор бўлса, унинг илмидан ҳамма истифода қилади. Олим бўлмаган ёки китобларидан илм ўрганилмайдиган жойларда, илмдан гап очиш беманилик. Илм бўлмаса нотўғри қарорлар, бузуқ эътиқодлар, пала-партиш маълумотлар жамиятда ҳукмронлик қилади.

Кундалик ҳаётимизда, урф-одатларимизда диннинг муҳим ўрни бор. Жаноби Пайғамбаримиздан эътиборан диний илмлар ҳақиқий ислом олимлари томонидан, асл ҳолида нақл қилиниб келган. Тўғри йўлга ташвиқ қилувчи асосий илмнинг асли бузилиб, хурофотга ботган ижтимоий ҳаёт, катта талофатларга йўл очиб, ўтмишимиз билан алоқани узади.

Бу ҳолга тушмаслик учун тарихнинг теран варақларига назар солиб, жамият интизомини, ҳузур ва ҳамжиҳатликни таъминловчи асосий манбалардан воқиф бўлиш, олимларни таниш ва улардан истифода қилишимиз лозим. 14 асрдан буён Исломиятни қабул қилган халқларда, айниқса туркий давлатларда фаолият қилган олимлар шу қадар кўпки, улар ҳеч нарсадан чекинмай доим ҳақни гапирган, жангужадалнинг энг оғир дамларида қўмондонларни, аскарларни қўллаб-қувватлаб руҳлантирган буюк инсонлардир. Ҳар бирининг ҳаёти алоҳида тарихга эга бўлиб, очилган ҳар саҳифасида оби ҳаётдек лозим бўлган илм бордир. Тарихимизнинг ана шу маърифат манбаларига мурожаат қилишимиз керак.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°