San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:45
Бомдод 4:58
Қуёш 6:06
Пешин 12:33
Асри соний 17:00
Шом 18:46
Хуфтони аввал 19:57

Намоз вақтлари



27 ШАЪБОН 1442

Жума


Машҳур меъмор Синон вафот этди. (1588й.)

Буюк саркарда Амир Темур таваллуд топди (1336 й.)


«Жума куни менга кўп саловот айтинг! Умматимдан менга энг яқин бўлувчилар, менга энг кўп саловот айтувчилардир.»

Ҳадиси шариф

27 ШАЪБОН 1442 / 9 Апрель 2021


Суҳбат...
Рамазон ойи яқинлашди

Бошланишига саноқли кунлар қолган Рамазон ойига ҳурмат кўрсатишимиз керак. Ҳурмат қилиш учун Аллоҳу таолонинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилишимиз лозим. Рўза тутиб, ғийбат қилган, ёлғон сўзлаган, дил ранжитган, ҳаромлардан сақланмаган одам Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган бўлиб ҳисобланади. Ҳадиси шарифларда бундай дейилган:

«Эҳтиёт бўлинг. Рамазон ойидаги савоблар билан гуноҳлар ҳиссалаб ёзилади. Рамазон ойида кўп намоз ўқинг. Чунки Рамазонда ўқилган Қуръони каримнинг ҳар бир ҳарфи эвазига Ҳақ таоло жаннат боғларидан бир боғ беради.»

«Рамазонни ҳурмат қилинг. Унинг раҳмати мўминларни хурсанд қилади. Дастлабки кунлари раҳм, ўртаси кечирим ва сўнгги кунлари дўзах ўтидан озод бўлишдир».

«Агар бандалар Рамазон ойидаги яхшиликларни билса, бутун бир йилнинг Рамазон бўлишини хоҳларди. Чунки унда кўп савоб бор.»

«Рамазон ойида бир гуноҳ қилган одам икки азоб олади. Рамазонда бир яхшилик қилган одам икки савоб олади.»

«Аллоҳу таоло Рамазон ойида гуноҳ қилмаган одамнинг ўн бир ойлик гуноҳини кечиради.»

«Рамазон ҳайити куни фаришталар йўлнинг икки чеккасига туриб, ҳайит намозига бораётганларга бундай деб суюнчилар айтади: «Эй мўминлар қавми! Сизларга яхшиликлар, кўп неъматлар берувчи меҳрибон Рабларингдан тиланглар. Чунки, У сизларга кечани ибодат билан ўтказишни буюрди, сиз бажардингиз. У сизларга кундуз рўза тутишни буюрди, сиз тутдингиз. У сизга Раббингизга бўйсунишни буюрди, сиз бўйсундингиз. У ҳолда, энди мукофотини олинглар.» Намоздан кейин бир фаришта бундай дейди: «Билингки, эй мўминлар. Шубҳасиз бугун совға улашиш, гуноҳ ва айблардан покланиш кунидир.»

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°