San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:14
Бомдод 4:27
Қуёш 5:45
Пешин 12:34
Асри соний 17:11
Шом 19:09
Хуфтони аввал 20:29

Намоз вақтлари



29 РАМАЗОН 1442

Сешанба


www.namaztimes.com

www.namazvakti.com

www.ahlisunnat.com

www.turkistantaqvimi.kz


Ижтимоъ вақти

Бугун Тошкент вақти билан соат 22:39-да (Гринвич: 16:39) ижтимоъ ҳодисаси (ой боши паузаси) рўй беради.

29 РАМАЗОН 1442 / 11 Май 2021


Тарих...
Ўтмишда Рамазон қадри

“... Рамазон бу йил ҳам табаррук қанотларини ёзиб келди-ю, сўнги кунида қабристон зиёратига борганларнинг кўзёшлар билан ювилган юзларини меҳр ила силаб, мўминларни ҳайит байрами қучоғига астагина ташлаб кетди.”

“... Рамазон ойи тугаши билан, келаси Рамазонга 11 ой қолди дея севиниб келгуси рамазонни орзиқиб кутишар, шу тариқа бутун бир йилни хуш туйғулар билан ўтказар ва ҳаётларини Рамазоннинг файзли кунларига бағишлар эдилар.”

“...Рамазон ойи баъзан 29, баъзан 30 кун давом этади. 29 кунда тугаб қолганида: “Рамазон бир кунга камайиб қолди” дея хафа бўлишар эди. 30 кун давом этса, ҳайит байрамининг биринчи кунида рўзадор эмаслиги ғалати туюлиб, худди айбдек бирон нарса ейишдан андиша қилар, кундузи ейишга иштиёқлари бўлмас эди. Чунки Рамазон ойи тугаган эди. Келгуси йилнинг Рамазони менга насиб бўлармикан дея йиғлаганларни ҳам кузатганмиз....”

“...Қадр (кечаси) куни мўминлар ҳаяжонли бўлишади. Чунки бу кун, Аллоҳ қабул айласин дея дуолар қилинадиган кунлар якунланаётганидан дарак беради. Яъни бил-феълан Рамазон ойи тугаб қолгани ўша куни билиниб, масжидларда “алвидо” дея янграган овозлардан йиғламаган одам қолмас эди...”

Соғлиқ...
Иммунитетни ошириш

Организм ва иммунитетни мустаҳкамлаш учун ҳар куни ифторликдан сўнг қуйидаги халқ табобатидан фойдаланишингиз мумкин.

Бунинг учун керакли бўлган масаллиқлар: 1,5 стакан асал; 1 стакан туршак; 1 стакан ёнғоқ; 1 стакан майиз; 2 дона лимон.

Ёнғоқ, туршак ва майизни гўшт қиймалагичдан ўтказиб, асал аралаштирамиз. Бу аралашмани 1 ошқошиқда овқатдан аввал истеъмол қиламиз.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°