San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:14
Бомдод 4:27
Қуёш 5:45
Пешин 12:34
Асри соний 17:11
Шом 19:09
Хуфтони аввал 20:29

Намоз вақтлари



01 ШАВВОЛ 1442

Пайшанба


Папага суиқасд қилинди (1981 й.)

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!


«Байрам кечаларини ибодат билан ўтказган кишининг қалби, қалблар ўлган вақтда ўлмайди.»

Ҳадиси шариф

01 ШАВВОЛ 1442 / 13 Май 2021


Бугун...
Ҳайит кунлари

Ҳайитлар - мусулмонлар ўзаро борди-келди қиладиган, аразлашганлар ярашиб оладиган, фақир-фуқаро ва етимлар хурсанд қилинадиган шодлик кунларидир. Ушбу байрамларни Рамазон тугагани учун эмас, гуноҳларимиз авфу мағфират қилиниб, неъматларга эришганимиз учун нишонлаймиз. Ҳайитлар то жаноби пайғамбаримиз замонларидан бери Ислом оламида ўзгача бир иштиёқ билан нишонланиб келган ва нишонланмоқда.

Шу тариқа, Ислом жамиятининг меъроси бўлган чиройли урф-одатлар аждоддан авлодга ўтади.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Байрам куни эрталаб мусулмонлар намозга масжидларда тўплангач, Аллоҳу таоло малоикага: “Эй малакларим, ишини тугатган одамга нима берилади?” деб сўрайди. Фаришталар “Ҳаққи берилади” дейди. Аллоҳу таоло “Эй малоикам! Гувоҳ бўлинглар, мен оламларнинг Рабби Аллоҳман, рўза тутганларни авф этдим!” дейди марҳамат қилиб.”

“Мусулмон биродарини меҳмон қилган мўмин, Аллоҳу таолони меҳмон қилган бўлади.” (Исфаҳоний)

“Икки киши бирданига меҳмонга чақирса, олдин эшиги яқинроқ бўлганининг таклифига ижобат қилинг. Чунки эшиги яқинроқ бўлганининг зиммангиздаги ҳаққи ҳам аввалроқ келади.” (Бухорий)

“Аллоҳу таоло Рамазонда қуйидаги тўрт тоифа одамдан бошқа ҳамманинг гуноҳларини кечиради. Улар: Давомли ичкилик ичадиган, ота-онасига осий бўлган, силаи раҳмни тарк этган ва мўмин бўлишдан умидини узганлардир.” Агар булар тавба қилсалар, Аллоҳу таоло гуноҳларини албатта авф этади.

Аллоҳу таоло халқимизга ва барча мусулмон оламига сиҳҳат-саломатлик, офият ҳидоят оғушида ҳали қанча ҳайитларга етишни насиб қилсин!

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°