San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:14
Бомдод 4:27
Қуёш 5:45
Пешин 12:34
Асри соний 17:11
Шом 19:09
Хуфтони аввал 20:29

Намоз вақтлари



20 РАМАЗОН 1442

Якшанба


Чор Русияси қўшинлари Самарқандни босиб олди (1868 й.)


«Рамазонни ҳурматини жойига қўйган одам Аллоҳу таолони ҳурмат қилган бўлади.»

Ҳадиси шариф

20 РАМАЗОН 1442 / 2 Май 2021


Рамазон суҳбати...
Хориқулъода ишлар

Абдулҳаким Арвосий (раҳматуллоҳи алайҳ) бир мактубида бундай ёзганлар: Жумла воридоти илоҳия, одати илоҳия ичида ҳосил бўлмоқда. Яъни, Аллоҳу таоло, ҳамма нарсани маълум сабаб билан яратмоқда. Шу сабабларга иш бажара оладиган таъсир, қувват берган. Ушбу қувватларга “табиат қувватлари”, “физика, кимё ва биология қонунлари” деймиз. Бирон иш қилишимиз, бир нарсани қўлга киритишимиз учун, шу ишнинг сабабларига мурожаат қилишимиз керак. Масалан, буғдой олиш учун, ер ҳайдаш, уруғ экиш, экинни ўриш лозим. Одамзотнинг барча иш ва ҳаракатлари Аллоҳу таолонинг мана шу одати ичида вужудга келмоқда. Аллоҳу таоло севган бандаларига яхшилик-икром сифатида, ашаддий душманларига ҳийла тариқасида “Хориқ-улъода” [одат усти], яъни ўз одатини бузиб, сабабсиз нарсалар яратиб беради. Ҳар бир инсондаги нафс, Аллоҳнинг душмани бўлиб, доимо ёмонлик қилишни хоҳлайди. Исломга бўйсунишни хоҳламайди. Исломга риоя қилувчи одамларнинг нафслари покланиб, душманликлари қолмайди. Кўп очлик, машаққат тортган кофирларнинг нафслари ҳам заифлашиб, ёмонлик қила олмайдиган ҳолатга келади. Шу боис, авлиё ва роҳибларда хориқулъода, ғайри табиий, ғаройиб ишлар ҳосил бўлади.

1- Пайғамбарлардан содир бўладиган ақлолмас ҳолларга “мўъжиза” дейилади. Уларнинг мўъжиза кўрсатишлари шарт.

2- Ҳар умматнинг авлиёларида нафсоний ёмонликлар қолмагани учун уларда одатдан ташқари рўй берувчи ишларга “каромат” дейилади. Ибни Обидин муртадлар баҳсида бундай дейди: [“Мутазила” ва “Ваҳҳобий”лар кароматга ишонмади. Имом-ул-Ҳарамайн имоми Умар Насафий ва кўпгина олимлар кароматнинг ҳақ эканлигини исботлаганлар.] Авлиёнинг каромат кўрсатиши шарт эмас. Улар каромат кўрсатишни хоҳламайди, Аллоҳдан уялади.

3- Валий бўлмаган мўминлардан содир бўлувчи одатдан ташқари ҳолларга “фаросат” дейилади.

4- Фосиқлар, гуноҳи кўплардан содир бўлса, унга “истидрож” дейилиб, бу даража-даража унинг қадр-қийматини тушириш учун берилади.

5- Кофирлардан зуҳур этувчи ғайри табиий ҳодисаларга эса “сеҳр”, яъни жодугарлик дейилади.

“СаодатиАбадия” 747- бет

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°