San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:21
Бомдод 4:34
Қуёш 5:47
Пешин 12:28
Асри соний 16:57
Шом 18:55
Хуфтони аввал 20:11

Намоз вақтлари



21 РАМАЗОН 1442

Душанба


Қозоғистон ҳукумати Қизилўрдага кўчирилди (1929 й.)

Фотиҳ султон Муҳаммад хон вафот этди (1481 й.)


«Еганлари ҳалол бўлиш шарти билан ҳисоб сўралмайдиган уч киши: рўзадорнинг ифтори, саҳарликда таом еганлар ва Аллоҳ йўлида соқчиликда турган кишилар.»

Ҳадиси шариф

21 РАМАЗОН 1442 / 3 Май 2021


Рамазон суҳбати...
Пайғамбарлик муждалари

Ваҳб бин Мунаббиҳ қуйидагича нақл қиладилар: Аллоҳу таоло, Бани Исроил набийларидан Шуъё алайҳиссаломга бундай деб ваҳий этди: “Қавмингга ширинсўзли бўлгинки, сенинг тилингда бандаларимга ваҳийимни билдирайин.” Шуъё алайҳиссалом Аллоҳу таолога ҳамд айтди. Тасбиҳ, тақдис ва таҳлил айтиб, “Эй осмонлар, сокин бўлинг! Эй ер, жим бўлгил! Эй тоғлар, менга жўр бўлиб айтингки, Аллоҳу таоло Бани Исроилни жаҳонда энг устун қавм қилмоқчи. Уларга хусусий кароматлар (икромлар) бермишдир”- деди. Шундан кейин Аллоҳу таоло, Шуъё алайҳиссаломнинг тилидан Исроил қавмига ситамли хитоблар қилди. Шу дашномли хитобни охирида Аллоҳу таоло бундай деди: “Кўкларни ва ерни яратганимда пайғамбарлик, мулк ва подишоҳликни Бани Исроилдан ўзга қавмларга тақдир қилдим. Мулкни қўй боқувчи бир тоифага бердим. Иззатни мутовози (камтар) бир қавмга ато этдим. Қувватни заиф бир жамоатга эҳсон этдим. Ҳурматга сазоворликни, олийжанобликни фақир бир қавмга бердим. Улар орасидан шундай бирини Пайғамбар қилиб танладимки, у карларни эшитадиган ҳолга келтиргай. Кўрларнинг кўзини очгай, қорайган қалбларни ойдинлатгай. Унинг туғиладиган жойи Макка, ҳижрат қиладиган жойи Мадина, мулки Шом ва даъвати умумийдир. Таваккул соҳибидир. Ёмонлик қилганларни авф этгай. Юки оғир ҳайвонларга, етимлари бор тул (бева) аёлларга раҳм қилгай. Ёниб турган шам ёнидан ўтса, этагининг эпкини шамни сўндирмагай. Қуруқ қамишлар устидан юрса, оёқ товуши эшитилмагай. Вафотидан кейин уммати амри маъруф ва наҳйи мункар қилиб, тўғри йўлни кўрсатгайлар. Уммати намоз ўқиб, закот бериб, сўзларида тургайлар. Бу менинг эҳсонимдир, уни хоҳлаганимга берурман. Мен энг улуғ эҳсон соҳибидурман.”

“Шавоҳид-ун-Нубувва” Мавлоно Абдурраҳмон Жомий

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°