San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:21
Бомдод 4:34
Қуёш 5:47
Пешин 12:28
Асри соний 16:57
Шом 18:55
Хуфтони аввал 20:11

Намоз вақтлари



23 РАМАЗОН 1442

Чоршанба


Бутунжаҳон оила куни


«Рамазонда бир кун рўза тутмаган одам бунинг ўрнига бутун йил рўза тутса ҳам, Рамазондаги ўша бир куннинг савобига эриша олмайди.»

Ҳадиси шариф

23 РАМАЗОН 1442 / 5 Май 2021


Рамазон суҳбати...
Рўза бадали – фидя

Жуда ҳам кексайиб, Рамазонда ёки кейин қазо рўзаларини тутишдан ожиз бўлганлар ва соғайишдан умиди узилган хасталар рўза тутмайди. Агар фақир бўлишмаса, рўза ўрнига фидя беришади. Бир ҳадиси шарифда: “Рўза тута олмайдиган даражада кекса ва тузалишидан умиди узилган хаста фидя беради”, - деб марҳамат қилинган. (Насоий)

Бу кишилар фақир бўлмаса, ҳар бир кунлик рўза эвазига фақирларга фидя беради. Ўзи фақир бўлса, фидя бермайди, дуо қилади. Фидя сифатида бир кун эвазига бир фитра ун берилади. Бир фитра миқдори 1750гр бўлиб, бир ойлик рўза эвазига 53 кг ун берса кифоя қилади. Ёки шунинг қийматича олтинни бир ойлик тутолмаган рўзасининг фидяси сифатида бир ёки бир неча фақирга Рамазон ойининг бошида ёки сўнгида бериши мумкин. Фақир олган ушбу фидяни ўзи фойдаланиши ёки ўзгага ҳам бериши мумкин. Узрли одам фидя бергандан кейин рўза тута оладиган даражада соғайса, қазосини тутиб беради. (Наҳр-улфоиқ)

Хасталик, қарилик каби бирон узр сабабли Рамазон рўзасини тута олмаган бой кишининг мана шу узрли ҳолати бир умр давом этадиган бўлса, фақирларга таом беришни васият қилади. Валийси у тута олмаган ҳар бир кун рўза ўрнига фақирларга фидя беради. (Бадойи)

Латифа...
Горилланинг бармоғи

- Ада, нега горилланинг бурун тешиклари бунча катта?

Адаси ўйланиб туриб:

- Чунки горилланинг бармоқлари катта-да! – деган экан.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°