San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:14
Бомдод 4:27
Қуёш 5:45
Пешин 12:34
Асри соний 17:11
Шом 19:09
Хуфтони аввал 20:29

Намоз вақтлари



24 РАМАЗОН 1442

Пайшанба


Ақмўла шаҳрининг номи Астана деб ўзгартилди (1998 й.)

Имоми Аъзам Абу Ханифа (раҳматуллоҳи алайҳ) вафот этди (767й.)


«Қадр кечасини ишониб ва савоб кутиб иҳё этган (ибодат билан ўтказган) одамнинг ўтган барча гуноҳларини Аллоҳу таоло мағфират қилади.»

Ҳадиси шариф

24 РАМАЗОН 1442 / 6 Май 2021


Куннинг тарихи...
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа

Аҳлисуннат йўлининг амалдаги 4 мазҳабдан бири бўлган Ҳанафий мазҳабининг асосчиси бўлиб мутлақ мужтаҳиддир. Асл исми Нўъмон. 80 (м. 699) йили Куфада туғилиб, 150 (м.767) йили Бағдодда шаҳид этилди. Отаси Собит, ҳазрати Али билан кўришиб, ўзи ҳамда авлоди учун дуо олган.

Куфада мадрасада дарс берганида ҳар дарсига қатнашадиган мингдан ошиқ талабаси бор эди. Бир масалага жавоб топганида аввал талабаларига айтарди. Ҳаммаси бир овоздан маъқул кўришса “Алҳамдулиллоҳ” деб, талабаларига “Буни ёзиб қўйинг” дердилар. Дин илмларидан калом, фиқҳ, тафсир ва ҳадис илмларини қисмларга ажратиб, ҳар бирига оид қоидаларни мукаммал тарзда қўйди. Ҳанафий мазҳаби Усмонийлар халифалиги даврида дунёнинг ҳар тарафига ёйилди. Ҳозир бутун жаҳон мусулмонларининг тўртдан уч қисми у зотнинг мазҳабидадир. Қолган бир қисми интисоб қилган мазҳабларга эса, шерикдир.

Рамазон таоми...
Олмали музқаймоқ

Баъзилар чанқоқни босиш учун ифторлик чоғида музқаймоқ ейишни хуш кўришади. Уй шароитида фойдали музқаймоқ қилиш усули.

Масаллиқлар: 200 мл. қатиқ, 200 гр. творог, 150 гр. сметана, 1 ош қошиқ лимон шарбати, 2 ош қошиқ асал, 100 гр. туйилган бодом, 200 гр. олма.

* Каттароқ идишга творог ва сметана солиб, яхшилаб аралаштирасиз. Кейин кефирни қошиқлаб солиб, аралаштиришда давом этасиз.

* Сув ҳаммомида суюлтирилган асал, лимон шарбати ва бодомни ҳам қўшинг.

* Олмани қирғичдан ўтказиб қўясиз.

* Тайёр меваларни творогли массага аралаштириб, идишларга соласиз ва оғзини бекитиб, 2-3 соат музлаткичга қўясиз.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°