San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:14
Бомдод 4:27
Қуёш 5:45
Пешин 12:34
Асри соний 17:11
Шом 19:09
Хуфтони аввал 20:29

Намоз вақтлари



29 ШАВВОЛ 1442

Пайшанба


Чингиз Айтматов вафот этди (2008 й.)


Ижтимоъ вақти

Бугун Тошкент вақти билан соат 11:42-да (Гринвич: 05:42) ижтимоъ ҳодисаси (ой боши паузаси) рўй беради.

29 ШАВВОЛ 1442 / 10 Июнь 2021


Пазанда...
Безе тайёрлаш рецепти

Керакли масаллиқлар: Тухум — 3 та; Шакар — 180 г; Лимон шарбати.

Тайёрланиши: Тухумнинг оқи сариғидан ажратиб олинади. Сўнг оқ қисми миксер ёрдамида дастлаб паст тезликда тахминан 30 сония кўпиртирилади. Кўпира бошлагач, тезлик ўртача кўрсаткичга келтирилади ва қуюқ кўпик ҳосил бўлгунча давом этилади.

Кейинги босқичда аста-секин шакар упаси қўшила бошланади. Упа қўшиб бўлгач, миксер ўчирилади ва аралашма қошиқ ёрдамида идиш четига сачраган оқсилларни туширган ҳолда енгил аралаштириб олинади.

Шундан сўнг якуний равишда миксернинг энг юқори тезлигида аралашма мустаҳкам кўпик ҳосил бўлгунча яна бир бор кўпиртирилади. Безе асосининг тайёрлигини билиш учун идишни тескари қилиш керак: тайёр кўпик жойида қолади.

Асос қандолат халтачасига солинади. Албатта у бўлмаса, қошиқдан фойдаланиш ҳам мумкин. Ягона фарқ пишириқнинг кўринишида бўлади.

Духовка 100 °C гача қиздирилади. Противенга пергамент қоғоз ёйилиб, унинг устига безе қуйиб чиқилади. Духовканинг ўрта қаватига, безенинг катталигига қараб 1 — 1,5 соат пиширишга қўйилади.

Тавсиялар: Пишириқ таъмига таъм қўшиш учун унга оз миқдорда ванилин, долчин, озиқ-овқат қўшимчалари (ароматизаторлар ва бўёқлар), майдаланган ёнғоқ ёки бодом, какао, кокос қириндиси қўшиш мумкин. Уларнинг ҳаммаси безе асосига бевосита противенга қуйишдан олдин қўшилиши керак.

Безе учун ишлатиладиган тухум янги бўлмаслиги тавсия этилади. Бир ҳафталик тухумлар айни муддао: улар яхшироқ кўпиради.

Ушбу пишириқ учун айнан шакар упаси керак, шакарнинг ўзи эмас. Агар шакар упаси бўлмаса, оддий шакарни туйиб олиш ҳам мумкин.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°