San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:27
Бомдод 4:40
Қуёш 5:55
Пешин 12:38
Асри соний 17:10
Шом 19:08
Хуфтони аввал 20:25

Намоз вақтлари



01 ЗУЛ-ҚАЪДА 1442

Жума


Қизил ярим ой ташкилоти «Ҳилоли ахмар» номи билан ташкил топди (1868 й.)


Янги ой

Бугун Тошкент вақти билан соат 03:31-да Руъят содир бўлиб, янги ойнинг ҳилоли Атлантика океанининг ўртасидан кўрина бошлайди.

01 ЗУЛ-ҚАЪДА 1442 / 11 Июнь 2021


Суҳбат...
Қўрқиш керак бўлган нарсалар (1)

Иймонсиз ўлишдан қўрқиш...

Мусулмонлар ҳамма нарсадан кўпроқ иймонсиз ўлишдан қўрқиши керак. Инсон бу дунёда яшаб, иймонини муҳофаза қила олган бўлса ва охирги нафасини иймон билан бера олса, нақадар бахтиёрдир. Бу саодатга эришгач, бутун дунё салтанатидан айрилса ҳам, заррача аҳамияти йўқ. Аллоҳ асрасин, агар иймонсиз ўладиган бўлса ҳеч бир ибодат ва яхшилигининг фойдасини кўролмайди, жаҳаннамда абадий ёнади. Одамзот ҳамма нарсанинг энг яхшисига, энг зўрига эга бўлишга ҳаракат қилади. Энг яхши уйда яшашни, энг яхши машина минишни хоҳлайди ва шу каби энг яхши нарсаларни ўзига лойиқ деб билади. Агар буларни қўлга киритса, худди боладек севинади. Худди шунингдек ўлимнинг ҳам энг гўзалини танлаш керак. Бунга чиройли маданият орқали эришиш мумкин. “Инсон қандай яшаса, шундай ўлади. Қандай ўлса, шундай ҳашр (қиёматда тирилиш) қилинади.” Раббимизнинг бандасига берадиган энг улуғ неъмати, қабрга иймон билан киришидир. Ундан ҳам улуғроқ неъмат ва саодат бўлмайди.

Гуноҳ қилишдан қўрқиш...

Кироман котибин фаришталари биз содир қилган ҳар иш ва амалларимизни ёзиб боришади. Охиратда ўкинч ва азоб чекишимизга сабаб бўладиган гуноҳлардан сақланишимиз лозим. Биз қилган гуноҳларимизни унутишимиз мумкин, лекин фаришталар унутмайди, ёзиб қўйишади. Қиёмат куни унутган гуноҳларимиз амал дафтаримиздан чиқиб турса пушаймон бўлишимиз фойда бермайди.

(давоми эртага)

Латифа...
Учта чуқурча

Aрмияда командир аскарларга:

— Хўш, ҳозирча мана бу, мана бу ва мана бу ердан чуқур ковлашни бошлайверасизлар, мен эса бориб аниқ қаерни ковлаш кераклигини билиб келаман.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°