San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:14
Бомдод 4:27
Қуёш 5:45
Пешин 12:34
Асри соний 17:11
Шом 19:09
Хуфтони аввал 20:29

Намоз вақтлари



02 ЗУЛ-ҚАЪДА 1442

Шанба


Французлар Жазоирни истило қилди. (1830 й.)


«Кибр ва ғазаб, инсоннинг бошига кўп фалокат олиб келади.»

Луқмон Ҳаким (раҳматуллоҳи алайҳ)

02 ЗУЛ-ҚАЪДА 1442 / 12 Июнь 2021


Суҳбат...
Қўрқиш керак бўлган нарсалар (2)

Азроил алайҳиссалом жонимизни кутилмаганда олишидан қўрқиш...

Инсон қачон ўлишини билмайди, лекин дуч келган пайтда ажали етиши мумкин. Шундай кун келадики кечасини кўролмаймиз. Шундай тун келадики, унинг кундузини кўролмаймиз. Эртанги кунга соғ чиқишига ҳеч ким амин эмас. Йўл офати, юрак хуружи каби сабаблардан инсон ҳаёти ниҳоясига етиши ҳеч гап эмас. Эртага ҳаётда қолишимизга амин эмасмизми, демак доим ўлимга ҳозир бўлиб юришимиз керак.

Дунё бизни алдаб қўйишидан қўрқиш...

Бутун ёмонлик ва фожиаларнинг боши дунё севгисидир. Кибр, ҳасад, кек-адоват, душманлик, алдаш, ёлғон гапириш, бошқаларни паст кўриш каби оғир гуноҳларнинг ҳаммаси дунё севгисидан келиб чиқади.

Манқиба...
Руҳ ва жасад

Кечажизода Фуад пошонинг вазирлиги даврида Истанбулдаги армани бойлардан бири вафот этганди. Католик арманилар, “бу киши ўлимидан олдин католик мазҳабига кирган эди”, дейишади. Григорян христианлар эса бизнинг мазҳабда ўлди деб даво қилишади. Ўлган одам бадавлат бўлгани боис, иккала черков, ўз иддаоларини рўкач қилиб талашаётган эди. Католиклар билан григорянлар орасидаги жанжал ҳукуматга арз қилинди. Икки тараф ҳам Фуад пошонинг ҳакамлик қилишини ўтинишди.

Заковати, назокати ва ҳозиржавоблиги билан танилган Вазир, олдин католик арманиларни тинглади ва бу муаммони иккита савол билан ҳал қилди. Аввал католикларга юзланиб:

- Унинг католик бўлиб ўлганига аминмисиз? – деган саволига улар тезда жавоб беришди:

- Албатта, аминмиз!

Вазир иккинчи саволни берди:

- Демак марҳумнинг руҳи сизларга тегишли, тўғрими?

- Ҳа.

- У ҳолда инсоф қилинг, жасад григорянларники бўлсин!

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°