San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:27
Бомдод 4:40
Қуёш 5:55
Пешин 12:38
Асри соний 17:10
Шом 19:08
Хуфтони аввал 20:25

Намоз вақтлари



28 ШАВВОЛ 1442

Чоршанба


Ҳазрати Абу Бакр халифа бўлиб сайланди (632 й.)


«Ибодат - буйруқларга итоат қилиб, тақиқлардан сақланишдан иборатдир.»

Ҳазрати Ҳусайн (родиаллоҳу анҳ)

28 ШАВВОЛ 1442 / 9 Июнь 2021


Суҳбат...
Ҳазрати Абубакр Сиддиқ

Пайғамбаримиздан кейин Асҳоби киромнинг ва инсонларнинг энг улуғидир. Асл исми Абдуллоҳ бин Абу Куҳофа бин Амр бин Амр бин Каъб бин Саъд бин Тайм бин Муррадир. Отасининг исми Усмон бўлиб, Куҳофа лақаби билан машҳур бўлган. Онасининг исми Салмо бинти Саҳрдир. Уммул-хайр лақаби билан танилган. Ҳазрати Абубакрнинг ёши жаноби Пайғамбаримиздан 2 йил-у 3 ой кичик. Фил воқеасидан кейин м. 573 йилда дунёга келганлар. Мусулмон бўлишидан олдин исми Абдулуззо ёки Абдулкаъба эди. Пайғамбаримизга (алайҳиссалом) иймон келтирганидан кейин, исми “Абдуллоҳ” деб ўзгартирилган. 38 ёшида мусулмон бўлиб шарафланган ҳазрати Абубакр, жаноби пайғамбаримиз вафот этган куни халифаликка сайланди. Хилофати 2 йил, 3 ой, 10 кун давом этди. 63 ёшида, ҳижратнинг 13 (м. 634) йилида, Жумодил-охир ойининг еттинчи кунида, душанба куни хасталанди. 15 кун тўшакда бетоб ётиб вафот этдилар. Жаноза намозини ҳазрати Умар ўқиди. Жаноби пайғамбаримизнинг қабри шарифларининг ёнига, Ҳужраи саодатга дафн этилди.

Абубакр (родиаллоҳу анҳ) Ашараи мубашшаранинг, яъни жаннат билан муждаланган 10 саҳобанинг биринчисидир. Муҳтарам пайғамбаримизнинг қайнотаси, ҳазрати Оишанинг отасидир. Абубакр (родиаллоҳу анҳ) нинг жаноби пайғамбаримизга бўлган муҳаббати мислсиз эди. Вафот этишига жаноби пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) айрилиб чеккан фироғи, ғам ва ҳасрати сабаб бўлган эди. Чунки Ул зотга бўлган севгиси ва боғлиқлиги сўз билан таърифлаб бўлмайдиган даражада юксак эди.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°