San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:27
Бомдод 4:39
Қуёш 5:54
Пешин 12:38
Асри соний 17:10
Шом 19:08
Хуфтони аввал 20:25

Намоз вақтлари



13 ЗУЛ-ҲИЖЖА 1442

Жума


www.namaztimes.com

www.namazvakti.com

www.ahlisunnat.com

www.turkistantaqvimi.kz


«Бир мусулмон жума кунини гуноҳ қилмай хайрли ўтказса, бошқа кунлари ҳам хайрли ўтади.»

Ҳадиси шариф

13 ЗУЛ-ҲИЖЖА 1442 / 23 Июль 2021


Суҳбат...
Жума куни

Жума кунининг фазилати ҳақида жуда кўп ҳадиси шарифлар бор. Қуйида шулардан баъзиларини мисол келтирамиз:

“Жума куни ғусл этган кишининг гуноҳлари авф бўлади.” (Табароний)

“Жума куни бомдод намозидан аввал “Астағфируллоҳ-алазийм аллази ла илоҳа илло ҳувал хаййул қаййума ва атубу илайҳ” дуосини ўқиган кимсанинг гуноҳлари денгиз кўпигидек бўлса ҳам бутунлай кечирилади.” (Ибн Сунний)

(Бундай буюк мукофотлар берилиши учун у кишининг тўғри эътиқодли, аҳлисуннат йўлида бўлиши, қул ҳақини, қазога қолган фарзларини ўташи ва ҳаромлардан воз кечиши шарт.)

“Жума куни ёки кечаси вафот этган мўмин шаҳид бўлади, қабр азобидан қутулади.” (Абу Нуайм)

“Ота-онасининг қабрларини жума куни зиёрат этган мўминнинг гуноҳлари кечирилади, уларнинг ҳақларини ўтаган бўлади.” (Термизий)

“Жума куни саксон саловот айтган одамнинг саксон йиллик гуноҳлари кечирилади.” (Дора Қутний)

“Жума кечаси Ёсин сурасини ўқиган одамнинг гуноҳлари кечирилади.” (Исфаҳоний)

“Жума куни ёки кечаси Духон сурасини ўқиган одамга жаннатда бир кўшк берилади.” (Табароний)

Манқиба...
Риё

Суфён Саврий ҳазратлари бир одамнинг уйида меҳмон бўлади. Овқат келганида мезбон ўғлига бундай дейди:

- Ўғлим, ҳажга иккинчи марта борганимда келтирган ликопни олиб кел!

Суфён Саврий ҳазратлари буни эшитиб, шундай дейди:

- Бу гапингиз билан иккала ҳажингизни риё қилдингиз.

* * *

Суфён Саврий ҳазратлари бир куни бундай дедилар:

“Пул, мол-мулк кишининг зоҳид бўлишига тўсқинлик қилмайди. Фақирлик ҳам зоҳидликнинг аломати эмас. Киши дунёнинг бефойда нарсаларига нечоғлик берилганига қаралади, шунга кўра баҳо берилади.”

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°