San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 4:49
Бомдод 5:01
Қуёш 6:08
Пешин 12:25
Асри соний 16:48
Шом 18:29
Хуфтони аввал 19:38

Намоз вақтлари



07 САФАР 1443

Сешанба


Хорун ар-Рашид Аббосий халифалиги тахтига чиқди (786 й.)


«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди. Унга ёрдам беради.»

Ҳадиси шариф

07 САФАР 1443 / 14 Сентябрь 2021


Куннинг тарихи...
Хорун ар-Рашид

Хорун Рашид Аббосий халифаларининг бешинчиси. Муҳаммад Маҳдийнинг ўғли, Жаъфар Мансурнинг невараси. Қабри Тус шаҳрида. Акаси Мусо Ҳодий вафот этгач халифа бўлди.

Отасининг даврида икки марта византияликлар билан жанг қилиб, қаҳрамонлик кўрсатган.

Хорун Рашид халифа бўлиши биланоқ устози Яҳё Бармакийни ўзига тўлиқ салоҳиятли вазир қилиб тайинлади. Бу оилага мансуб бўлганлар узоқ вақт Аббосий давлатида мустақил идорачи сифатида хизмат қилиб келган. Хорун Рашид, ўз давлатининг энг йирик рақиби бўлган Византия давлатига давомли қўшинлар юборди. Бу сафарбарликлар асносида Византиянинг ҳозирги Анқара шаҳри жойлашган минтақаларигача эгаллади. Денгиз флотини мустаҳкамлаб, Кипрга харбий сафарлар уюштирди. Кўпгина асир ва ғанимат олди. Хазар жабҳасида арманлар чиқарган ғалаёнларини бостирди. Хуросонда бош кўтарган Рофий бин Лайсни йўқ қилмоқ учун чиққан сафарида хасталаниб 24 март 809 йилда вафот этди.

Хорун Рашид даврида Аббосий давлати жуда мустаҳкамланди. Ичкарида ва ташқарида эътибори ортди. Барча қўшни давлатлар тарафидан устунлиги якдиллик билан қабул қилинди. Давлат муаззам барқарорлик йўлини тутди. Адолат ва маданият ёйилди. Халқ фаровонлик ва ҳузур-ҳаловатга эришди.

Хорун Рашид илм соҳиби ва сахий бўлиб, чиройли гапирар эди. Халифалиги даврида бир йил ҳажга, иккинчи йил ҳарбий юришга чиқарди. 9 марта ҳажга борди. Макка ва Мадина халқига кўп ҳурмат кўрсатарди. Ҳар куни юз ракъат намоз ўқир эди. Ҳеч бир яхшиликни эвазсиз қолдирмасди. Аҳолисига жуда ғамхўр эди. Илм ва санъатни севарди. Адабиётга қизиқарди, олимлар, адиблар ва камбағаллардан ёрдамини аямасди.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.78°

Магнетик оғиш бурчаги -13.30°