San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:32
Бомдод 5:44
Қуёш 6:55
Пешин 12:43
Асри соний 16:44
Шом 18:18
Хуфтони аввал 19:32

Намоз вақтлари



12 ЖУМОДИЛ-ОХИР 1443

Шанба


ҚозДУ очилди. (1934 й.)

Ҳазрати Оқ Шамсиддин вафот этди. (1390-1460 й.)


«Дунёдан кейинги сафар жуда узоқ. Шу узоқ йўл учун йўл озиғини тайёрланг!»

Солиҳ бин Башир ал-Муррий (раҳматуллоҳи алайҳ)

12 ЖУМОДИЛ-ОХИР 1443 / 15 Январь 2022


Латифа...
Менга ишонмайсанми

Бир куни Насриддин афандидан қўшниси эшагини сўраб киради. Олдин ҳам шу қўшни эшакни бир неча марта сўраб олиб, калтаклаб, яралаб олиб келганди. Эшагига раҳми келган афанди қўшнисига:

- Узр қўшнижон, эшагим уйда эмас эди, дейди.Қўшниси чиқиб кетаётганида эшак оғилхонани бошига кўтариб ҳанграб қолади. Қўшниси Насриддин афандига:

- Ие, эшагим уйда эмас дегандингиз-ку?-дейди.

- Айланиб кетай қўшнижон, шу ёшимда, оппоқ соқолим билан менга ишонмайсизу, эшакка ишонасизми?- дейди.

Хўжа Насриддин, бу ҳикояда ваъдасида турмайдиган, омонатга риоя қилмай, хор қилувчи одамларга керакли сабоқ берган эди.

Олган омонатларимизни тўздирмай, вақтида қайтариб беришимиз лозим. Акс ҳолда кейинги сафар ижобий жавоб ололмаслигимиз мумкин.

Олганини қайтариб бермаган одам, керак нарсасини ҳеч қачон топа олмайди. Олганини қайтариб берган одам эса, доимо топади. Олган қарзини қайтариб берма(йди)ган кимсага, яна ҳожат бўлганида ҳеч ким, ҳеч нарса бермайди.

Манқиба...
Ҳазрати Алининг совути

Ҳазрати Али, ҳазрати Фотимага уйланиши олдида тўй харажати учун совутини сотишга бозорга жўнатди. Ҳазрати Усмон бозордан ўтиб кетаётиб ҳазрати Алининг совутини таниди. Дарров даллолни чақириб “Шу совутнинг эгаси эвазига қанча пул сўраяпти” деди. Даллол “Тўрт юз дирҳам” деди. “Юр, пулини бериб, совутни олайин” деди. Уйига бордилар, совутни олиб, пулини берди. Сўнгра совут ёнига яна тўрт юз дирҳам қўшиб, ҳазрати Алига жўнатди. Унга “Ушбу совут сендан бошқасига лойиқ эмас. Мана бу тўрт юз дирҳамни эса, тўйга сарфла, бизни маъзур тутасан” деган хабар юборди.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.83°

Магнетик оғиш бурчаги -13.35°