San juan

Ҳозир: Намоз вақти

бор.

Маҳаллий вақт
Келаси намоз


San juan

Имсок (Фажр) 5:32
Бомдод 5:44
Қуёш 6:55
Пешин 12:43
Асри соний 16:44
Шом 18:18
Хуфтони аввал 19:32

Намоз вақтлари



14 ЖУМОДИЛ-ОХИР 1443

Душанба


Ақмўла, Павлодар ва Семей губерниялари таркибидаги 15та туман бирлаштирилиб, Ақмўла округи қурилди. (1928 й.)


«Иффат соҳиби бўлинг! Жирканч нарсаларни ишламанг!»

Ҳадиси шариф

14 ЖУМОДИЛ-ОХИР 1443 / 17 Январь 2022


Луғат...
Лақаб нима?

1) Шахснинг кўриниши, қилиғи, машғулоти ёки бирор хусусиятига қараб берилган иккинчи ном. Масалан, Жўра Пасон, Ғулом Ташвиш, Эргаш Хўроз каби номларнинг иккинчи қисми лақабдир.

Одатда лақаб ижобий ёки салбий маънога эга бўлади. Адабий асарларда бадиий восита сифатида ҳам қўлланилади. Ёзувчи ва шоирнинг бундан мақсади, персонаж ёки образнинг бирор томонини бўрттириш, унинг бирор хусусиятини ривожлантириш, қайтариқлардан қочиш ва асар тилини ранг-баранг қилишдир. Масалан, Навоий ўзининг “Хамса”сида Дилоромга нисбатан луъбати Чин (Чин-хитой қўғирчоғи) лақабини унинг гўзал қиёфаси ва нозиклигини таъкидлаш учун ишлатади. Лақабнинг баъзилари адабиётда умумлашиб кетган. Масалан, Мажнун (телба) Қайснинг, Кўҳкан (тоғқазар) Фарҳоднинг лақабидир.

2) Таҳаллус маъносида қўлланилувчи сўз. Масалан, Навоий асарларида ўзи ҳақида “ал-мулақаб бин Навоий” (Навоий деб лақаб олган) дейди.

Манқиба...
Адолатли ҳукмдор

Ҳазрати Умар халифа бўлгач адолатга ва одилликка шунчалик қаттиқ риоя қилган ҳолда давлатини бошқарганки, ҳеч ким у даражада адолат қилолмаган ва бундан кейин ҳам қила олмайди. Умарнинг адолати шу қадар эдики, ҳиммати қудсиясининг қуввати билан бўрининг қўйларга зарари бўлмасди. Ривоят қилишларича, ҳазрати Умар шаҳид бўлганида яйловда юрган чўпоннинг кўз олдида қўйларига бир бўри ташланади. Чўпон фарёд кўтариб, йиғлаб, “Э воҳ Умар, Инна лиллаҳ ва...” деди. Ёнидаги чўпонлар ҳазрати Умарнинг вафот этганлигини қаердан билганини сўрадилар. Чўпон “Шундан билдимки, ҳазрати Умар ҳаётлигида бўрилар қўй отарига яқин келса ҳам зарар етказмасди. Энди эса, бўри тап тортмай қўйга ҳужум қилмоқда. Демак, ҳазрати Умар бу дунёдан кўз юмганлар” деди.

Компасс

Қибла бурчаги

(Географик шимолдан соат стрелкаси бўйича) 64.48°

Шимолий магнит нуқтасидан соат стрелкаси бўйича 77.83°

Магнетик оғиш бурчаги -13.35°